02 November 2019
14:28 - Шармандалик ва масхарабозлик: Кеча Тошкентда Ўзбекистон–Хитой музокаралари ўтказилибди, концлагерларда сақланаётган бир неча миллион уйғур тилга ҳам олинмабди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА кеча Тошкентда Ўзбекистон–Хитой ҳукуматлари ўртасида икки томонлама музокаралар ўтказилганини хабар қилди. Музокаралар Хитой ва Ўзбекистон ҳукуматларининг раҳбарлари Ли Кэцян ва Абдулла Арип иштирокида бўлган.

Тўғри, ҳозир Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо-иқтисодий шериги ҳисобланади. Жорий йилнинг 9 ойи якунлари бўйича ўзаро савдо айланмаси 33 фоизга ошгани ва 5,9 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани, икки томонлама савдони янада кенгайтириш ва 2020 йил якунлари бўйича унинг ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш бўйича умумий вазифалар белгилангани қисқа хабарда алоҳида урғуланган.

Аммо, хабарнинг баъзи хусусиятиларига эътибор беринг. Биринчидан, бу хабарда Ўзбекистон ҳайъатининг орқасидан олинган расмгина бор. Абдулла Арип бутунлай кўринмайди. Учрашувда Ўзбекистон тарафидан 11 киши, аммо Хитой тарафидан 21 киши иштирок этаётгани расмда ҳам кўриниб турибди.

Иккинчидан, музокаралар давомида Хитойнинг Уйғуристон деб атаса бўладиган қисмида яшайдиган уйғурлар умуман тилга олинмаган. Ҳамма биладики, ҳозир Хитойда БИР НЕЧА МИЛЛИОН УЙҒУР расман “тарбиялаш марказлари” деб аталса ҳам, аслида концлагерлардан фарқи бўлмаган жойларда ушлаб турилибди. У уйғурларда инсоний ҳуқуқлар мутлақо йўқ. Уларни ҳеч ким билан учратиришга рухсат ҳам берилмайди.

Хўш, Ўзбекистон ҳукумати нимага бу масалани муҳокамага чиқармади? Хитой ва Ўзбекистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг аъзолари-ку. Битта ташкилотда ҳамкорлик қилиб, тили, маданияти ва бошқа жиҳатлари билан ўзбекларга яқин бўлган уйғурларнинг муаммоларини тилга олмаслик, уларга нисбатан хоинликдир.

Маълумки, бугун Тошкентда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлган ва бу ташкилот билан қандайдир алоқада бўлган давлатларнинг ҳукумат раҳбарлари йиғилиш ўтказишади. Ҳукумат раҳбарлари билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё алоҳида учрашувлар ўтказиб бўлди. Балки, ҳукумат раҳбарларининг йиғилиши бошлангандир, аммо ҳали бу ҳақда ЎзА хабар ҳам тарқатгани йўқ. У йиғилишда ҳам уйғурлар масаласи тилга олинмаса керак. Бу – шармандалик ва масхарабозлик бўлмаса, шармандалик ва махарабозлик нимадир ўзи?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону