АҚШда Марказий Банк ролини бажарувчи Федерал Резерв 30 октябрь куни кечга яқин қарз учун олинадиган фойда фоизини камайтирди, Нью-Йўрк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси дарҳол юксалишга бошлади. “Ҳаракат” Агентлиги ўша заҳоти Dow Jones индекси яқинда навбатдаги тарихий рекорд ўрнатишини башорат қилди. Кеча айнан шундай бўлди, маҳаллий вақт билан кечга яқин биржа бекилганда Dow Jones индекси 301 поғана юксалиб, 27 минг 347 га чиққан эди.
Аввал ҳам эслатганимиздек, Dow Jones индекси 2019 йил 15 июлда 27 минг 359 га чиқиб, тарихий рекорд ўрнатган эди. Кўриб турибсизки, бизнинг башоратимиз сал кам амалга ошди. Бу индек яна 13 поғана юксалишга улгурса эди, навбатдаги тарихий рекорд ўрнатилган бўларди.
Тўғри, тан олиш керакки, АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо муаммоларни ҳал этиш йўналишида музокаралар яхши кетаётгани ҳам эълон қилинмоқда. Dow Jones индексининг янги тарихий рекордга яқинлашишида бу фактнинг ҳам роли бор.