23 October 2019
17:04 - “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири кеча имзоланибди

Марказий Банк хабарига асосланиб билдирилишича, “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонун Президент Шавкат Мирзиё тарафидан кеча 22 октябрь куни имзоланган.

Янги таҳрирдаги қонун бир қатор меъёрлар ва механизмлар билан тўлдирилган бўлиб, унда валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилишнинг асосий тамойиллари белгиланган.

Жумладан:

валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги;

валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги;

резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги асосий тамойиллар сифатида белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, миллий валютанинг мавқеини кучайтириш мақсадида, давлат божлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар миллий валютада ундирилиши, товар ва хизматлар учун нархлар ҳамда жамиятларнинг устав капиталига қўйиладиган минимал талаблар фақат миллий валютада ўрнатилиши қонун даражасида белгиланди.

Айни замонда:

валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентлар томонидан чет эл валютасидаги маблағларнинг эркин тасарруф этилиши;

валюта операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор рухсат бериш тартиботларининг бекор қилиниши;

ташқи савдо операциялари бўйича активларни Ўзбекистон Республикасига репатриация қилиш бўйича талаблар;

резидент жисмоний шахслар томонидан хорижда чекловларсиз ҳисобварақлар очишга рухсат берилиши;

жисмоний шахслар ўртасида носавдо валюта операциялари бўйича 100 млн. сўм эквивалентигача бўлган миқдордаги пул ўтказмалари амалга оширилиши мумкинлиги;

жисмоний шахслар томонидан 100 млн. сўм эквивалентидан ошмаган миқдордаги нақд пул маблағларини Ўзбекистон Республикасидан эркин олиб чиқилиши назарда тутилмоқда.

* * * * *

Қонуннинг янги таҳририда валюта операцияларининг амалиётдаги мавжуд турлари қамраб олинди ҳамда қонунчиликдаги ҳавола қилувчи нормалар максимал даражада қисқартирилди ва мазкур қонун тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат бўлади.

Хабарларда 100 млн сўм ҳозирги вақтда 10 минг 500 доллардан ортиқроқни ташкил этиши ҳам урғуланган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону