21 October 2019
07:01 -
Абдураҳим Пўлат: Ўзбекистонда ўзбек тили “давлат тили” деб эълон қилинган куннинг 30 йиллиги билан ҳаммани табриклайман! Бунинг ташаббусчиси ва асосий ижрочиси - “Бирлик” Халқ Ҳаракати бўлган!
1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди ва ўзбек тили “давлат тили” мақомига эга бўлди. Бугун тарихимизда умрбод қоладиган ўша буюк куннинг 30 йиллигини нишонлаймиз.
Бу улуғ байрам кунининг тафсилотларини халқимизнинг мутлақо кўпчилиги билмайди. Жорийдаги ҳукумат буни билдирмасликка ҳаракат қилиши ҳам кўриниб турибди. Билмайдиганларга дарс бериш – бизнинг мажбуриятимиздир.
Сал кам 31 йил аввал, яъни 1988 йил 11 ноябрь куни кечқурун машҳур ўзбек хонандаси Дадахон Ҳасаннинг уйида тўпланган тахминан 20 кишилик гуруҳ тарафидан номи “Ўзбекистон табиати, моддий ва маънавий бойликларини ҳимоя қилиш "Бирлик” Халқ Ҳаракати” бўлган ташкилотнинг Ташаббус Гуруҳи тузилди. Йиғилишда қатнашган Абдураҳим Пўлат, унинг ҳозирда раҳматли укаси Абдуманноб Пўлат, ёзувчилар Дадахон Ҳасан, адабий таҳаллуси Муҳаммад Солиҳ бўлган Салой Мадамин, Зоҳир Аълам, Рауф Парфи, Дилором Исоқ ва бошқалар “Бирлик”ни оёққа қўйишда мисли кўрилмаган қаҳрамонликлар кўрсатдилар.
Ўша кунги йиғилишга турли сабаблар билан келолмаган машҳур ёзувчимиз Ойбекнинг ўғли, академик Бек Тошмуҳаммад, профессор Олим Карим, олим Шуҳрат Исматулла, шоира Гулчеҳра Нурилла ва бошқалар ҳам “Бирлик”ни шакллантириш йўлида катта хизматлар қилдилар.
Табиий, ўша даврдаги асосий фаолият “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг маҳаллий ташкилотларини яратиш ва “Бирлик”нинг таъсис қурултойига тайёрланиш бўлган. Аммо, Ташаббус Гуруҳининг биринчи ташаббуси – ўзбек тилига давлат тили мақоми олиб бериш ва шу йўналишдаги фаолиятимизни ҳам “Бирлик”ни шакллантиришга қаратиш бўлган.
“Бирлик”нинг илк Декларациясини тайёрлаш менга топширилди. Унинг матнини бир неча кун ичида тайёрладим. Айнан ўша кунлари “Оролни Сақлаш Комитети”нинг раиси, ҳозирда марҳум ёзувчи Пиримқул Қодир, мен ва Зоҳир Аълам Москвада Орол Денгизи муаммолари муҳокама қилинадиган бир халқаро конференцияга кетдик, конференция доирасида бир қатор юқори мансабли давлат арбоблари билан учрашдик.
Ўша пайтдаги СССР Мелиорация ва Сув Хўжалиги Вазири Николай Васильев билан ҳам учрашдик, мен учрашув пайтида у бечорани бир нечта савол билан шундай шармандасини чиқардимки, ўша куни кечқурун “Новый мир” журналининг Бош редактори Сергей Залигин “Свобода” радиосининг русча программасида “СССР тарихида биринчи марта вазирдан истеъфога кетиш талаб қилинди ва бу талабни ўзбеклар қилдилар” деган сўзларни гапирди.
Шунинг ҳам таъсири остида бўлса керак, ноябрь ойининг охирги кунларида ўтказилган “Бирлик”нинг Ташаббус Гуруҳи мажлисида менинг қаршиликларимга қарамасдан, мени ўша гуруҳнинг раҳбари қилиб қўйдилар.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми бериш талаби билан ўзбек миллатининг тарихида қоладиган БИРИНЧИ МИТИНГНИ 1989 йил 19 март куни ўша пайтдаги номи Ленин Майдони бўлган ҳозирги Мустақиллик Майдонида ўтказдик. Бир неча минг кишилик митинг шунчалик даҳшатли бўлдики, у ерга дарҳол ўша пайтдаги Ўзбекистон Олий Кенгаши раиси Мирзаолим Иброҳимов етиб келди ва ўша майдонда жойлашган ҳукумат биноларидан бирига мени таклиф қилди. Мен митингни бошқараётган эдим.
У киши билан қисқача гаплашдик, мен “Бирлик”нинг асосий талабини унга етказдим: “Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши керак, мавжуд ҳокимиятдан бу ҳақдаги қонун лойиҳасини дарҳол эълон қилишни талаб қиламиз”. У шундай қилишга ваъда берди, митингчилар тарқалдик, бир ҳафта ўтар-ўтмас, қонун лойиҳаси Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Очиқча айтиш керакки, қонун лойиҳасида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши айтилса ҳам, аслида, рус тили давлат тили бўлиб қолавериши кўриниб турарди. Шу сабабли, биз митинглар жараёнини давом эттиришга қарор қилдик ва давом эттирдик.
Хуллас, митинглар давом этди, 1989 йили 28 май куни эса, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг таъсис қурулойи ўтказилди. Мен бу ташкилотининг раиси этиб сайлаш учун машҳур ёзувчимиз Эркин Воҳидни аввалдан таклиф қилгандим, у киши таклифимизни қабул қилмади. Мен яна раис бўлиб қолишга мажбур бўлдим ва ўшандан бери, ўртадаги қисқача танаффусни ҳисобга олмасак, ҳалигача раисман.
Ўша йили энг катта 100 минг кишилик митингизни 10 сентябрга белгиладик ва тайёрланишга бошладик. Аммо, ёзувчиларнинг кўпчилиги Муҳаммад Солиҳ таҳаллусли ёзувчи Салой Мадамин тарафига ўтиб кетдилар. Аввалига нима бўлаётганини ҳам тушунмадим. Аммо, тезда маълум бўлдики, 28 август куни ўша пайтдаги Ўзкомпартиянинг Биринчи котиби, тожик аслли ҳаромий Ислом Карим Салой Мадамин билан яширинча кўришибди ва унинг 2 та укасига Мелиорация Институти олдидаги массивдан 2 та квартира ва унинг ўзига Коммунистик Партия рўйхатидан Ўзбекистон Олий Кенгашига депутатлик мандати ваъда қилиб, уни сотиб олибди.
Ўшанда Ислом Карим мақсадига эришди, хоинлар ёрдамида 10 сентябрга режалаштирилган митингни тўхтатди. Аммо, биз ҳам бўш келмадик, Салой Мадаминни шармандасини чиқариб, қайтадан митинглар бошладик. Қайта бошланган митингларнинг биринчиси 23 сентябрда, кейингилари 1-чи ва 15 октябрда бўлди. Бу митинглар видеоларга олинган ва уларни YouTube тармоғида кўриш мумкин.
Энг қизиғи, 15 октябрда Ленин майдонида ўтказган ўта даҳшатли митингимиздан кейин, эртаси куни мени қандайдир баҳона билан КПССнинг ўша пайтдаги Куйбишев туман бўлимига чақириб, мени КПСС аъзолигидан чиқариб ташладилар. Аммо, мен СССР ва КПСС битаётганига ишонганим сабабли, ортиқча безовта ҳам бўлмаганман.
Ўзбекистонда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун 20 октябрда Олий Кенгашда кўрилиши кераклигини билардик, шу сабабли, 19 октябрь кунига ҳам Ленин майдонида кечқурун митинг ўзтказиш учун тайёргарликларни давом эттирдик. Аммо, ўша куни эрталаб мен ишлайдиган Кибернетика Институтига келган милиция наряди мени Олой бозори орқасида жойлашган Тошкент шаҳар прокуратурасига олиб кетди ва кечгача мени ҳеч қаерга чиқармай, ўша ерда ушлаб ўтирдилар.
У ерда ҳар бир қадамим назорат остида эди. Аммо, кечқурун соат 7 ларда мен у ердан қочишга муваффақ бўлдим. У ердан Ленин Майдонига югурдим, аммо ўша пайтдаги КГБ биноси олдида юзлаб одамларимиз Ўзбекистон меҳмонхонаси олдига кетишаётганини кўрдим. Мени доим минбарда кўриб ўрганган одамлар бу ердаги ғира-ширада мени танишмади ва мен “спортивный интерес” деб уларга қўшилдим ва атайлаб оддий митинг иштирокчисига айланволдим.
“Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдида, ғира-ширада ажойиб митинг бўлаётган эди. Мен ҳеч нарсага аралашмасдан, митингни кузатдим. Айнан ўша ерда биринчи марта келажакда “Бирлик” Партиясининг Бош котибига айланадиган Васила Иноят исми ёш аёлнинг “Она тилим олган куним тўй қиламан” сўзлари билан тугалланган шеърини эшитиб, ҳайрон бўлиб қолим. Қаранг, у она тили учун тўй қилишга тайёр аёл эди. Минг афсуски, у ўтган йили кутилмаганда оламдан ўтди.
Хуллас, ўзбек тили масаласи кўриладиган Олий Мажлиснинг йиғилиши 20-чи эмас, 21-чи октябрда бўлди, “Ўзбекистон” меҳмонхонаси олдидаги митингимиздан даҳшатга тушган Ислом Карим биз истаган қонунни қабул қилдирди.
Қайтариб айтаман, 30 йил аввал қабул қилинган қонун Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг тарихида абадий қолади. Вақти келади, халқ бу ҳақиқатни ўрганади, ҳаромий Ислом Каримнинг ифлос ҳоки ҳам ахлатхоналарга отилади. Ўзбек миллати “Бирлик” Халқ Ҳаракатига таъзим қилиш йўлига ўтади.
Ҳозирча, бутун халқимизни ўзбек тилига давлат тили бериш кунининг 30 йиллиги билан табриклайман. Хавотир олманг, биз ҳокимиятга келадиган кунларга ҳам оз вақт қолди. Ана ўшанда миллатнинг бу байрамини очиқчасига майдонларда нишонлаймиз. Ўзбекистонни қандай қилиб мустақилликка қовуштирганимиз билан ҳам таништирамиз.
"ҲАРАКАТ": Расмда ҳозир мажбуран АҚШда яшаётган табрикнома муаллифи Абдураҳим Пўлатни кўрмоқдасиз.