Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА машҳур ўзбек ёзувчиси Одил Ёқубнинг туғилган куни муносабати билан бугун хабар/мақола эълон қилди. Бу хабар/мақолада Одил Ёқубнинг “Бирлик” фаоли сифатида ёзган сатрлари мисол қилиб келтирилган, аммо у феълан “Бирлик” аъзоси бўлгани умуман тилга олинмаган.
Бу буюк инсоннинг қуйидаги сўзлари ЎзАнинг хабар/мақоласида бор: “Афсуски, узоқ йиллар Ўзбекистон ҳақидаги тасаввурлар дейлик, Россияда республиканинг собиқ раҳбарлари хоҳлагандай бўлиб келди. Гап фақат қўшиб ёзишларда эмас – бу кенг кўламли кўзбўямачилик эди. Рашидов даврида ҳар бир областда 2-3 боши силанган колхоз ва совхозлар бўларди. Уларда шинам уйлар ҳам қурилган, яхши турмуш шароитлари йўлга қўйилган. Кейин бизда кўпчилик қатнашадиган серҳашам тадбирлар кўп ўтказиларди: кетма-кет химиклар, физиклар, адабиётчиларнинг анжуманлари, мусиқа ҳафталиклари – энди ҳаммасини эслаб бўлармиди?! Аммо ҳамма программаларнинг бош воқеаси, албатта, қишлоқларга ташриф буюриш эди. Ҳа, ўша шинам қишлоқларга-да. Бунинг устига ҳамма нарса етарли, ўша пайтларга хос, ичимлик тўла тўкин дастурхонлар... йўл бўйлаб “Чайка” ва “Волга”лар ғизиллаб юрар, меҳмонлар “бой таассуротлар” йиғар, ҳеч ким мезбонлар кўрсатган ҳашаматли йўлдан чиқиб, оддий одамлар қайноқ қуёш остида жизғанак бўлиб куяётган ерларга боришни хаёлига ҳам келтирмасди. Меҳмонлар, ўйлайманки, ҳавас, бироз ҳасад билан кетишарди – маза қилиб яшашар экан-а! Афсонани йўққа чиқариш унга ишонтиришдан кўра қийинроқдир.”
Одил Ёқубни шу каби сўзлари туфайли яхши кўрмаган тожик аслли ҳаромий Ислом Карим мустақиллик эълон қилингандан кейин уни Ёзувчилар Уюшмасининг биринчи котиби лавозимидан улоқтириб, ўрнига тўғридан-тўғри “Бирлик” ва унинг раҳбарияти аъзоси бўлган Жамол Камолни ўтқазди. Жамол Камол ватанга, миллатга, “Бирлик”га хиёнат қилиб, ҳозир мавжуд режимни, унинг янги раҳбари Шавкат Мирзиёни мадҳ этиш билан машғул.
Тўғри, тан олиш керак, мустақиллик эълон қилингандан кейин Одил Ёқуб ҳаромий Ислом Каримга ёқиш учун, уни мақтаб мақоллар ҳам ёзган, аммо унга ҳеч ким ишонмайдиган бўлиб қолган эди.
Бугун ҳурматли Одил Ёқубнинг туғилган куни муносабати билан унга Оллоҳдан раҳматлар тилаймиз ва жонлари жаннатда эканлигига ишончимизни изҳор этамиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения