19 October 2019
21:29 - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёнинг каламушларидан бири бўлган Жамшид Қўчқор бугун 55 ёшга тўлибди

1964 йил 19 октябрда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида туғилган Жамшид Қўчқоров 1985 йили Тошкент Халқ Хўжалиги Институтини, 1996 йили АҚШнинг Колорадо штатидаги Иқтисодиёт Институтини тамомлаган экан.

ЎзАнинг хабарида айтилишича, бу болакай 2005-2016 йилларда Ўзбекистон Молия Вазири ўринбосари, 2016-2017 йилларда Молия Вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлабди, 2017 йил 28 ноябрда Ўзбекистон Бош Вазирининг ўринбосари, айни замонда, Молия Вазири лавозимига тайинланибди.

Кўриниб турибдики, уни бу лавозимларга 2003 йилдан бери Бош вазир, ҳаромий Ислом Каримнинг ўлимидан кейин унинг ўрнини эгаллаб олган Шавкат Мирзиё тайинлаган. Жамшид Қўчқор шу йилларда Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари вазифасини ҳам бажарибди.

Билмаганлар учун билдириш керакки, Шавкат Мирзиё 2017 йилнинг охирги кунлари Олий Мажлисда Ўзбекистоннинг 2018 йилга Давлат Бюджети тасдиқланиши муносабати билан сўзлаган нутқида Давлат Бюджетини тайёрлаган Молия Вазирлиги ходимларини “каламушлар” деб ҳақорат қилган эди. Аммо, орадан бир ҳафта ҳам ўтмасдан, ўша каламишлар тайёрлаган Давлат Бюджетини ҳеч бир ўзгаришсиз тасдиқлаган эди.

Демак, ўша каламушлардан биттаси бўлган Жамшид Қўчқорнинг иштирокида, ва айтиш мумкинки, раҳбарлигида 2018 йил Давлат Бюджети тайёрларган. Ўша Давлат Бюджети қандай бажарилгани бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил бошида йиғилиши ҳам бўлмади. Чунки, каламушбошилардан бири бўлган Жамшид Қўчқор раҳбарлигида тайёрланган Давлат Бюджети ҳам каламушларча бажарилган.

Мана бугун ўша каламуш ёки каламушбоши 55 ёшга тўлибди. Нима қиламиз, уни табриклаймизми? Йўқ, Шавкат Мирзиёга эслатамиз, бунақа калаишлар билан Ўзбекистонни ўлдирасиз-ку!

АҚШда ҳам ўқиган Жамшид Қўчқордек биттаси Ўзбекистондек қашшоқ давлатда Бош Вазир ўринбосари, айни замонда, Молия Вазири лавозимларини қанча ойликка бажармоқда? Илтимос, шуни ўз халқингизга билдиринг, жаноб Шавкат Мирзиё!!! Аслида, унинг ойлигини айтсангиз, у оддий порахўр ва коррупционер эканлигини аҳмоқлар ҳам тушуниб қолади. Яъни, Жамшид Қўчқор ҳақиқий каламушдир!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону