10 October 2019
13:34 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё Тошкент шаҳар ҳокими билан “Тошкент Сити”да қурилиши битган жойларни бориб кўрибди, ҳаммаси жанатсимон эмиш

Кеча 9 октябрь куни, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё, оммавий ахборот воситаларида шармандаси чиқариб бўлинган шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа билан биргаликда “Тошкент Сити”да қурилиши битган “Ҳилтон” меҳмонхонасини бориб кўрибди. Ўша хабарга қўйилган расмларни кўрган Ўзбекистондаги оддий одамлар эс-ҳушларини йўқотиб қўйсалар керак.

Дунёга машҳур бўлган “Ҳилтон”нинг Тошкентдаги маҳмонхонаси ҳам жаҳон стандартларига мос равишда қурилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида тарқатилган расмлардан кўриш мумкинки, “Ҳилтон”нинг Тошкентдаги маҳмонхонаси жаҳон стандартларидан ҳам 10 бараварча юқори даражада қурилгандек кўринади.

Шу йил 22 декабрда бўладиган сайловлар арафасида бунақа рекламачилик ўз самарасини кўрсатишига ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Аммо, Ўзбекистон халқига ҳақиқатни ҳам билдириш керак.

Бугун бир ўқувчимиз кеча “Ҳаракат” Агентлигининг сайтида эълон қилинган «Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё, “Бирлик” ва “Ҳаракат”нинг маслаҳатлари таъсирида, товар-хомашё биржалари ва биржа савдоси механизмларини такомиллаштиришга оид фойдасиз қарор чиқарди» сарлавҳали хабаримизга шундай комментарий ёзиб қолдирди: "Цены на всё стремительно растут.. К примеру в июле гречневая крупа стоила 5000 сум/кг, а сейчас стоит 8000сум/кг. Мясо стоило 45000, сейчас 55-57000сум/кг."

Аҳволимиз шундай ғариб ва аянчли экан, Шавкат Мирзиё олдига қуйидаги саволни қўйишга мажбурмиз:

«Жаноб президент, Сизнинг асосий вазифангиз - янги қурилган объектларни кезиш эмас, халқнинг аянчли иқтисодий аҳволини тузатиш устида ишлашдир. Сизнинг “Ҳилтон” меҳмонхонасини кезганингизни кўрсатувчи расмлар билан дунёда ҳеч ким қизиқмайди. Сиз ўзингиз 13 йил Бош вазир бўлган йилларда Ўзбекистонни ҳозирги аянчли аҳволга туширгансиз. Шу аҳволимиз учун Ўзбекистон аҳолисидан, авваламбор, чет элларда қуллардек ишлаб Ўзбекистондаги оилаларига Давлат Бюджетимизнинг даромад қисми билан солиштирса бўладиган даражада кўп пул юбораётган ватандошларимиздан, тиз чўкиб кечирим сўрашингиз керак. Ва шаҳарма-шаҳар кезишни ва ҳар куни бефойда қарор ва фармонлар имзолашни тўхтатиб, кабинетингизда ўтириб бўлса ҳам, мамлакатмизда ФУНДЕМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказиш билан шуғуллашингиз ШАРТ. Акс ҳолда, яқинда мамлакат халқи майдонларга чиқиб, бундай талабларни олдингизга қўйишга мажбур бўлади.»

Расмда – Шавкат Мирзиё ва Жаҳонгир Ортиқхўжа “Tashkent City”да эмас, Тошкент марказида битган объектларни кезишмоқда. Айтиш керакки, бечора Жаҳонгир Ортиқхўжанинг исми ЎзАнинг хабарида тилга ҳам олинмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону