Мужде Тозбей Эрденнинг 2 октябрда “Жумҳурият” газетасига берган аудио-баёноти Интернетнинг YouTube тармоғида ҳам эълон қилинган экан. Бу баёнотни эшитсангиз тушунасизки, Эрден хоним ўз баёнотида ҳеч кимни тўғридан-тўғри айбламаса ҳам, аслида, Нодира Қодирова ўлдирилганига тўла ишонмоқда. Шундай экан, орадан бор-йўғи 4 кун ўтгач, у адвокатликдан воз кечганлиги кўрсатмоқдаки, “Аввал Болалар ва Хотинлар Жамияти” раҳбари Мужде Тозбей Эрден (Müjde Tozbey Erden) бу иш бўйича адвокатликдан истеъфога кетиши бежиз эмас. Тахмин қилиш мумкинки, уни шундай қадам қилишга мажбур қилганлар.
Ким дейсизми? Яна тахмин қилиш мумкинки, Президент Ражаб Эрдўған раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган исломчиларнинг Адолат ва Тикланиш Партияси.
Нима бўлганда ҳам, адвокат Эрден хонимнинг аудио-баёнотини эшитиб кўриш керак. Мана, баёнотнинг YouTube тармоғидаги адреси - https://www.youtube.com/watch?v=v3NU9tAIh0w.
Нодиранинг жасадини кўрганлар унинг танасида 2 та ўқ изи ва калтакланганини кўрсатувчи бир нечта кўкарган излар борлигини ҳам айтишга бошлашди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения