Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимовнинг “Тилга эътиборсизлигимиз билан элга эътиборсиз бўлишга йўл қўймайлик” деган сўзларини бугун эълон қилди.
У1989 йилнинг 21 октябрида “Давлат тили ҳақида”ги қонуннинг қабул қилиниши ва унинг 1-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир” деб белгилаб қўйилиши мамлакатимиз мустақиллиги сари қўйилган муҳим қадамлардан бири сифатида баҳоланади дебди. Тўғри айтибди.
Аммо, Эркинжон Турдимов ўзбек тилини давлат тили қилиш ташаббуси билан “Бирлик” Халқ Ҳаракати миллатни майдонларга 1989 йилнинг бошларидақ олиб чиқишга бошлагани, тожик аслли КГБнинг агенти, ҳаромий Ислом Каримнинг ҳамма қаршиликлари, “Бирлик” фаолларини қаматиши ва калтаклатиши каби ишларига қарамасдан, айнан “Бирлик” ўзбек тилини давлат тили қилдирганини ҳам билмайдими?
Ҳозир Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг мақсади – Ўзбекистон ва ўзбек миллатини ўлдиришдир. Ўзбек тилини “Бирлик” Халқ Ҳаракати давлат тили қилдирганини халқдан яширишга ҳаракат қилиш, шу йўлда Эркинжон Турдим кабилардан фойдаланиш, бобокалонимиз Алишер Навоийнинг “Тилга эътиборсиз – элга эътиборсиз” деган ҳикматли сўзларини эслатиш, ҳаммани тилга эътиборсизлигимиз билан элга эътиборсиз бўлиб қолмасликка чақириш - мллий тилимиз ва буюк миллатимиз руҳини ўлдириш учун қилинаётган уринишлардир.
Аммо, “Бирлик” Халқ Ҳаракати ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги бунга йўл бермайди. Ўзбек тилини ҳали СССР тирик бўлган пайтда биз давлат тили қилдирганмиз, айнан биз Ўзбекистон ва ўзбек тилини ўлдириш йўлида қилинаётган уринишларни пучга чиқарамиз.
Расмда – нима ёзаётгани, нима қилаётганини ҳам тушунмайдиган Самарқанд вилоятининг ҳокими, кадда-Сенатор Эркинжон Турдим.