Бугун отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида хабар қилинишича, бу ўлим бўйича прокуратура очган жиноий ишни давом эттириш учун давлатнинг тегишли органларидан тергов натижалари кутилаётган эмиш.
Айни замонда, дейилади хабарда, бошқа маълумотлар ҳам ўртага чиқа бошлади. Масалан, 2019 йил 17 январда Туркияга келган Нодира Қодированинг 1 йиллик туристик визаси бор экан. Яъни, у ишлаш ҳаққига эга эмас. У қанча пул олиб ишлагани ҳам номаълум.
Ҳозирги Президент Ражаб Эрдўғаннинг Адолат ва Тараққиёт Партиясидан Олий Мажлиснинг номзоди сифатида депутат этиб сайланган ва Эрдўғанга яқинлиги билан танилган Ширин Унал бундай қонунбузарликка қандай қўл ургани ҳам номаълум.
Демак, терговчилар бу саволларга жавоб топишлари ва прокуратурага топширишлари керак. Аммо, ҳамма биладики, Туркиядаги диктаторликда ҳамма идоралар, тергов идоралари ҳам, Адолат ва Тараққиёт Партияси ҳукми остидаги давлат органларига бўйсунадилар. Демак, бу иш қандай битиши бўйича тахмин қилиш қийиндек кўринади. Бироқ, бундай шароитда Эрдўған ўз дўсти Ширин Уналдан воз кечиши керак. Акс ҳолда, унинг ўзи жиноятчилар сафидан жой олиши мумкин.