05 October 2019
01:44 - АҚШ иқтисодиётида кескин юксалиш: Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси сўнги 2 кунда 500 поғана кўтарилди

АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи деб ҳам ҳисобланадиган Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси шу йил 15 июлда тарихий рекорд ўрнатиб, 27 минг 359 га чиққан эди. Аммо, бироздан кейин Хитой билан иқтисодий уруш қайтадан оловланди ва Dow Jones индекси 14 августда 25 минг 479 гача тушиб кетди. Ўшанда АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефонда гаплашиб, урушни тўхтатишга келишдилар ва 13 сентябрда Dow Jones индекси 27 минг 219 га кўтарилди.

Кейин яна уруш қайтадан оловланди ва Dow Jones индекси 2 октябрда 26 минг 79 га тушди. Бироқ, сўнги 2 кунда, яъни 3 ва 4 октябрь кунлари, кутилмаганда Dow Jones индекси сал кам 500 поғанага юксалди. Оммавий ахборот воситалари хабар қилишларича, АҚШда ишсизлик даражаси сўнги 50 йилнинг энг паст даражасига тушибди. Яъни, қаёққа қараманг, Хитой билан ҳеч қандай келишувсиз, АҚШ иқтисодиёти юксалаётгани кўринмоқда.

Кеча Нью-Йорк Фондлар Биржаси бекилганда жума, яъни ҳафтанинг охирги иш куни эди. Жараёнлар қайси йўналишда кетишини келаётган ҳафтада кўрамиз. Тахмин қилиш мумкинки, Dow Jones индексининг, демак, АҚШ иқтисодиётининг юксалиши давом этади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону