04 October 2019
22:38 - Шармандалик ва масхарабозлик: 13 йил Бош вазир, 3 йил президент бўлиб ҳеч нарса қилолмаган Шавкат Мирзиё энди иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти бўйича йиғилиш ўтказибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, тожиклар режимининг раҳбари, айни замонда, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиё бугун 4 октябрь куни аҳолини узлуксиз иссиқ сув ва иссиқлик қуввати билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказибди.

16 йилдан бери ҳеч нарса қилолмаган Шавкат Мирзиё энди бирон нарса қилолишига ишонадиган биронта аҳмоқ борми Ўзбекистонда? Аввал ҳаммани Ислом Карим билан биргалашиб лақиллатиб юрган Шавкат Мирзиё энди ҳаммани ўзи лақиллатмоқчими?

Расмга қаранг, йиғилиш қатнашчилари бирон нарсани биргалашиб маслаҳат қилиш кераклиги билан ишлари йўқ, Шавкат Мирзиёнинг валдирашларини гўёки конспект қилиб ёзиб олмоқдалар. Шунинг учун йиғилиш ўтказилдими?

Бунинг ўрнига ҳаммага бермоқчи бўлган топшириқларингизни бир неча вараққа ёзиб, қўл остингиздагиларга етказдириб беролмайсизми, жаноб Шавкат Мирзиё?

Шавкат Мирзиёнинг нутқидан ЎзА келтирган парчаларнинг ҳеч қандай маъноси йўқ. У социалистик СССР замонидан бери ҳамма биладиган муаммоларни санаб чиққан ва йиллар давомида технологик модернизация ишлари амалга оширилмагани сабабли ҳаммаёқ дабадала бўлганини тан олган. Аммо, ўзининг ва хўжайини Ислом Каримнинг айбларини тан олиш эсига келмабди. Тўғрироғи, эсида бўлса ҳам, уларни умуман тилга олмабди ва қилиниши керак бўлган ишларни ҳаммага вазифа сифатида юклабди.

Бундан ҳам қизиғи, йиғилишда кимлар иштирок этгани ҳам умуман тилга олинмайди, аммо ўтган даврда берилган топшириқлар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тинглангани ва келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олингани шунчаки айтиб ўтилади. Ваҳолангки, “устивор вазифалар” халқ билиши керак бўлган нарсалар-ку!!!

Хуллас, йиллардан бери айтиб келаётганимиздек Ўзбекистонимизни шармандалик ва масхарабозликлар ичида ўлдирмоқдалар.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Бунақа президент ва унинг тожиклар режими ўтказаётган косметик ислоҳотлар ва чет элдан келганларни алдашлар билан келажагимиз йўқ. Қолаверса, чет элликлар бизнинг аҳволимизни тушуниб бўлдилар ва бизга жиддий ёрдам бермоқчи эмаслар.

Демак, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан мамлакатимизда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлашни талаб қилиш керак.

Унутмайликки, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону