30 September 2019
07:46 - Алишер Усмоновнинг Наманган вилоятига берган 50 миллион доллари қани? Нимага бу вилоятда ўқувчилар дарслик китобларига ҳам етарлича эга эмаслар?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишларича, Наманган вилоятидаги ўрта мактабларда дарсликсиз таълим олаётган ўқувчилар сони тўхтовсиз ортиб бормоқда. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар бермоқда.

Наманган шаҳаридаги 74, 75- мактабларда бўлганимизда, 5-синф ўқувчиларининг катта қисми дарсликлар жамланмаси билан умуман таъминланмаганини билдик, дейди Kun.uz сайти мухбири. Маълумот учун айтиш керакки, 5-синф ўқувчилари 14 та фандан иборат китоблар жамланмасига эга бўлишлари керак. Ана шундай дарсликсиз ўқувчилар сони 75-чи мактабда 35 нафар, 74-чи мактабда эса 43 нафарни ташкил қилади. Мактаблардаги 5та 5-синфда 167 нафар ўқувчи бор. Айни пайтда улардан 43 нафари комплект китоблар билан таъминланмаган.

Бундай мисоллар кўплигини Kun.uz сайти мухбирларининг хабарларидан билиш мумкин. Хуллас, бундай камчиликларнинг чеки йўқ.

Биз фақат Наманган вилоятидаги баъзи камчиликлар ҳақида хабар бердик. Аслида, бундай камчиликларнинг мамлакат бўйича сони чексиздир.

Шундай экан, саволлар туғилади. Нимага Наманган вилоятида мактаб ўқавчиларнинг кўпчилиги бунчалик даҳшатли аҳволда? Алишер Усмоновнинг Наманган вилоятига ёрдам бериш учун жўнатган 50 миллион доллари қаерда? Буни ҳатто Шавкат Мирзиё катта бир мажлисда тилга олганини ҳам билмайсизми?

Ҳурматли ўқувчиларимиз, бундай аҳволда эканмиз, мамлакатимизнинг келажаги ҳам йўқ.Шундай экан, Ўзбекистонда косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошлаш керак. Демак, майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан шундай ислоҳотларни бошлашни талаб қилиш вақти келмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону