Аввалги хабарларимиздан маълумки, бир маҳаллар номи “Москва” бўлган, кейинчалик “Чорсу” деб аталишга бошланган меҳмонхона анжумани 2018 йилнинг 9 мартида “Inter Tourism” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги Туркия корхонасига бир қатор шартлар билан сотилган эди.
Шартлардан бирига кўра, Туркия корхонаси, аниқроғи, шу корхонанинг хўжайини Аҳмет Демир мажмуани замонавийлаштириш учун 30 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиши керак эди. Ўзбекистон эса, бу ишларни бажариш учун керакли инвестицион пулларни ҳукуматнинг банклари воситасида Аҳмет Демирга қарз сифатида бериш, қўшимча 3 гектар ер бериш ҳақида ҳукумат қарори чиқарилган экан.
Аммо, ҳукумат ўз бўйнига олган мажбуриятларини бажармагач, 2019 йил 31 январдаги хабаримизда ҳам айтилганидек, ўртада катта жанжал чиққан, Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларининг журналистлари ҳақиқатни қидириш учун ҳеч нарса қилмаганлар.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев эса, шундай дейишгача борган: “Аҳмет Демир Ўзбекистонга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига пойтахтимиз марказидаги “Чорсу” меҳмонхонасини мутлақо текинга олган. Кейинчалик кредит олиш учун Ўзбекистондаги банкларга мурожаат қилган. Яъни, у ташқаридан Ўзбекистонга 30 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмаган”.
Натижада, иш судга берилган ва ЎзАнинг 2019 йил 5 августдаги хабарида айтилишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 2 июлдаги ҳал қилув қарорига кўра, томонлар ўртасидаги шартнома бекор қилинган экан.
Шундан кейин “Чорсу” меҳмонхонасини қайтадан сотувга қўйиш масаласи яна кун тартибига чиқибди. Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, Давлат Активларини Бошқариш Агентлиги “Чорсу” меҳмонхона мажмуасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида, мазкур объектни инвестиция мажбуриятларини бажариш шарти билан такроран оммавий савдоларга чиқаришга тайёрланмоқда, Вазирлар Маҳкамаси эса, ўз қарорининг лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишмоқда экан.
Жаноб Жаҳонгир Ортиқхўжаев! Ҳозир Сиз Шавкат Мирзиёнинг Тошкент шаҳридаги вассали эканлигингизни билмайдиган одам йўқ. Шундай экан, “Чорсу” меҳмонхонасининг тақдири ҳам Сиз ва Шавкат Мирзиёнинг қўлидадир. Олдингизга жиддий талаблар билан келган тошкентликларни Сиз қандай ҳақоратлар қилганингиз видеолар орқали ҳаммага кўрсатилди. Энди ҳамма Сизнинг табиатингизни жуда яхши билади.
Ўзбекистонда Москванинг Лубянкасига хизмат қиладиган тожиклар режими ҳокимиятда экан, Сиз Шавкат Мирзиё билан биргаликда ҳамма нарсани қилишга қодир эканлигингизни ҳам ҳамма тушунади. Сиз 2018 йилнинг баҳоридан бери феълан Тошкент шаҳрининг хўжайинисиз, айни замонда, кейинчалик кадда-Сентор бўлгансиз.
Ҳамма нарсанинг охири бор, сунъий хўжайинликнинг ҳам, кадда-Сенаторликнинг ҳам. Шундай экан, ҳамма нарсани қилишдан аввал охиратини ўйланг. Халқ майдонларга чиқиб, тожиклар режимидан ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар ўтказишни талаб қиладиган кунлар яқинлашмоқда.