16 September 2019
21:57 -
Бечора Шавкат Мирзиё Россия Федерал Мажлисининг қуйи палатаси - Давлат Дума раиси Вячеслав Володинни қабул қилди
Ҳеч шубҳасиз, бундай қабул маросими шармандаликдан бошқа нарса эмас. Чунки, биронта ўзбек кўз олдига келтироладими, Владимир Путин бизнинг Олий Мажлис қуйи палатасининг раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашиши мумкинлигини? Ҳеч қачон бунақа учрашув бўлолмайди. Аммо, бечора Шавкат Мирзиё Москвага содиқлигини намойиш қилиш учун ҳар қандай шармандаликка тайёр.
Шавкат Мирзиёнинг Вячеслав Володин бошчилигидаги ҳайъатни қандай қабул қилгани ҳақидаги ЎзАнинг хабарда, икки тараф бир-бирини олқишлаш билан овора бўлганини кўрасиз.
Хабарнинг охирида Вячеслав Володин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш мақсадида парламентлараро алоқаларни кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқлаб, йил охирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва маҳаллий вакиллик ҳокимияти органларига сайловлар муваффақиятли ўтишини тилабди.
Жойи келгани учун айтиш керакки, Вячеслав Володинни Шавкат Мирзиёдан олдин Ўзбекистон Олий Мажлис Сенатнинг раиси, бош кадда-Сенатор Танзила Норбоева қабул қилганди. Ундан ҳам аввалроқ, Вячеслав Володин ва Нурдинжон Исмоилов Давлат Думаси ва Қонунчилик Палатаси ўртасида парламентлараро ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзолагандилар.
Кўриниб турибдики, Шавкат Мирзиё ўзини Владимир Путин олдида яна бир бор намойиш қилиш мақсадида Вячеслав Володинни қабул қилган.