16 September 2019
18:20 - Телеграмдаги SAFARI саҳифасидан: Ватанпарварлик неччи пулдан бўвотти болла?
Дўстимиз Нурбек Алимовнинг телеграм каналида Дилбар Исматуллаеванинг журналистик суриштируви эълон қилинди. Суриштирувдан аниқ бўлишича Тошкент Ахборот Технологиялари Университети "қошида" яхшигина троллар фабрикаси иш бошлапти экан. Ушбу фабриканинг бошлиғи эса Университетнинг ўқув ишлари бўйича проректори Файзулла Агзамов жаноблари. Барча маълумотлар мақола ва видеода исботлари билан келтирилган.

Троллар фабрикасининг ягона иши бу қаерда Президент ва Бош вазир фаолияти билан боғлиқ танқидий материал чиқса унга дарҳол реакция билдириш, позитив комментлар ёзиш, танқид қилганларни танқид қилиш, уларни халқ душманига чиқариш, хуллас калом комментарийларда ижтимоий фикр яратишга уриниш. Энг қизиғи ушбу "ватанпарварлик" хизмати нархлари 200$дан - 800$гача. Мана сизга Тошкент Ахборот Технологиялари Университети бизга таклиф эта олаётган инновацион ечимлари.

Сўнгги пайтлар Ўзбекистонда расмийлар троллар фабрикаси, уларнинг қинғир ниятлари хақида кўп гапиришмоқда. Комил Алламжонов шундай троллинг қурбони бўлганини айтди. Шунингдек Қуддус Аъзам, бир қатор депутатлар ҳам троллингни қоралади. Бу борада ТАТУнинг, Олий таълим вазирлиги ва АОКАнинг муносабатини кутиб қоламиз. Бу кўзбўямачилик ўзимизда бўлаётганлиги, унга талабалар жалб этилаётганлиги ва Олий таълим муассасаси проректори бош қош бўлиб тургани факти аниқланди. Сўз расмийларга.

* * * * *

Бу хабарга ёзилган комментлардан баъзилари:

- Sanjar: Trollarni fosh qilgan insonlarga rahmat qayerga oqishga kirganimni bilib oldim
- El Hombre Amigo: Blaaa, menam 800$ga kere bosa 20-30 akkaunt ochib ijobiy komment yozib tashardim lekin. Qani osha takliflar eee, tayyorman men, 500$ bersayam mayli

- AkhmadjonoFF: Хитойча услуб бизда хам бор эканда

- Avaz Umarov: Уз халкини душманлари булар онсини хам сотади Умиджон сиздака инсонлар халкни бахтига сог булилар

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону