12 September 2019
19:34 - АҚШ Олий Суди Президент Доналд Трампга Марказий Америка давлатларидан келаётганларга бошпана бермасликка рухсат берди

Кеча, 11 сентябрь куни АҚШнинг Олий Суди Доналд Трампнинг Америка давлатларидан Мексика орқали АҚШга меҳнат муҳожирлари ниқобида келаётганларга АҚШда бошпана бермаслик ҳақидаги қарорини маъқуллади. Олий Суд бу масалани Оқ Уйнинг муҳожирларга нисбатан қаттиққўллик сиёсатини маъқуллаш хусусидаги сўрови бўйича кўриб чиққан экан.

Олий Суднинг қарори, ҳозир шу масала бошқа судлар тарафидан кўриб чиқаётган бўлса ҳам, барибир кучга кириши Reuters Агентлигининг хабарида алоҳида урғуланган.

Олий Суднинг 9 аъзосидан 2 нафари бу қарорга қарши чиқибди, аммо қарор кўпчилик овоз билан қабул қилинибди.

Бу ҳақда Донал Драмп Твиттер орқали ўз фикрини билдирган: “АҚШнинг КАТТА Олий Суди қочқинлар масаласида ғалабага эришди.”

Аслида, дейди мухбиримиз, бу ғалаба Доналд Трампникидир. Айнан Доналд Трамп 2016 йилдаги президент сайловлари олдидан муҳожирлар йўлига жиддий тўсиқлар қўйиш ҳақида ҳам гапирган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону