12 September 2019
17:37 - Қобулда яна теракт: Хавфсизлик ходимларидан 4 киши ўлди, 3 киши ярадор бўлди. Шавкат Мирзиё қаерда?
Афғонларнинг инглиз тилида ҳам фаолият кўрсатадиган TOLONews телеканалигининг сайтида Мудофаа Вазирлигига асосланиб айтилишича, бугун 12 сентябрь куни эрталаб Афғонистон махсус хизмати машғулот базаси ёнида террористлар портлаш уюштирдилар.

Бу теракт учун “Толибон” маъсулиятни ўз бўйнига олибди. Шундай экан, яна ҳар доимгидек савол ўртага чиқади: “Ўзбекистондаги тожиклар режимининг лидери ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда?”

Ҳамма биладики, айнан ўтган йилининг бошларидан бери Шавкат Мирзиё Афғонистондаги ҳукумаат-Толибон урушини тўхтатиш учун, бу террористик ташкилот билан тинчлик музокаралари олиб бориш кераклигини айтарди. У ўша пайтдаёқ Тошкентда ўз таклифига бағишланган халқаро конференция ҳам ўтказганди.

Ўшандан кейин АҚШнинг расми вакили, дипломат Залмай Ҳалилзод ва “Толибон” раҳбарияти аъзолари бир нечта учрашув ўтказдилар. “Толибон” бошқарувининг ҳайъати Тошкентга ҳам бир неча марта келиб, Ташқи Ишлар Вазирлигида учрашувлар ўтказди. Натижа йўқ.

Аслида, натижа бор. 2 кун аввал АҚШ Президенти Доналд Трамп “Толибон” билан бошқа музокаралар бўлмаслигини эълон қилди. Шавкат Мирзиё ҳам тезда шундай қилиши керак, акс ҳолда, унинг истеъфосини талаб қилиш бошланиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону