06 July 2009
04:16 -
Уйғуристондаги ғалаёнда уч хитой ўлган
Reuters агенлиги Хитойнинг расмий хабарлари ва ўзининг маълумотларига асосланиб, бугун Синцян-Уйғур автоном ўлкасида хитойлар билан уйғурлар орасида чиққан жанжалда уч хитой ўлганини билдирди.
Синхуанинг расмий хабарига кўра, шаҳарнинг бир неча жойида тўпланган уйғурлар хитойликларга ҳужум бошлашган, магазинларнинг ойналарини синдиришган, кўчадаги автомобилларни ёқишган. Натижада уч оддий хитой ўлдирилган.
Бу ўлканинг 20 миллион аҳолисининг сал кам ярми уйғурлар, деб ёзади Reuters. Бундан бир неча кун аввал Хитойдаги заводлардан бирида хитой ва уйғурлар орасида чиққан жанжалда икки уйғур ўлдирилганди. Уйғуристонда бошланган исён ўша воқеага уйғурларнинг жавоби бўлса керак.
Швецияда яшайдиган уйғур Дишод Раҳиднинг айтишича, Уйғуристонда бир неча минг уйғур митингга чиққан ва ирқий дискриминацияни тўхтатиш ва уйғурларнинг ўлдирилиши хусусида изоҳ беришни талаб қилган.
Уйғурлар ўз юртларида камчиликка айлантирилгани, сийёси ва иқтисодий соҳада ҳам иккинчи даражали халққа айланиб бораётганидан норози, дейилади хабарда.