06 July 2009
00:45 - Украина 1944 йилда қрим-татарларининг оммавий кўчирилиши бўйича текширув бошламоқчи
Украина президенти Виктор Юшченко 2 июль куни Бош прокуратура ва Хавфсизлик хизматига 1944 йила Қримдан қрим-татарлар ва бошқа халқларнинг оммавий шаклда кўчирилиши бўйича жиноий иш очиш ҳақида кўрсатма берганд

У бу хусусда 3 июлда Симферополдага матбуот конференциясида айтди. Ўша йили Қримдан 230 минг киши депортация қилинганини ҳам гапирган Украина президенти, умуминсоний қадриятларни ҳимоя қилиш учун 1944 йил воқеаларига тўғри баҳо бериш ва келажакда бундай воқеалар бўлмаслигининг олдини олиш шартлигини урғулади.

Виктор Юшченко бир неча кун аввал ЕХҲТнинг Парламентар Ассамблеясида сталинизм нацизмга тенгалаштирганини ҳам эслаб, сталинизм амалга оширилган мамлакатнинг ўзи бу воқеаларга баҳо бермаслиги мумкин эмасдир, деган.

Қрим-татарларининг кўпчилиги Ўзбекистонга кўчирилгани сабабли, бу текширувлар доирасида ўша вақтдаги Ўзбекистон раҳбарияти бу ишларга қанчалик аралашгани ҳам ўртага чиқиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону