05 July 2009
23:09 - Уйғуристонда оммавий тартибсизликлар бўлмоқда
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Хитойнинг расмий “Синхуа” агентлигига асосланиб хабар беришича, расмий номи Синцзян-Уйғур бўлган автоном ўлкада оммавий тартибсизликлар бўлмоқда. Номаълум сонли гуруҳ йўлдан ўтаётганларга ҳужум қилаётганмиш, автомобилларни ёқаётганмиш. Хитой полицияси тартибсизликларни тўхтатиш учун ҳаракат бошлагани ҳам айтилади, аммо воқеанинг бошқа тафсилотлари келтирилмайди.

Хитойдек ёпиқ давлатнинг рамий хабар агентлиги шундай хабар тарқатган бўлса, демак, уйғурлар юртида ростдан ҳам катта воқеалар бўлаётганга ўхшайди, дейди мухбиримиз. Маълумки, уйғурлар ичида Хитойдан мустақил бўлиш ғояси кенг тарқалган ва уни ҳеч ким йўқ қилолмайди. Хитойлар уйғурларнинг мустақиллик учун курашини обрўсизлантириш, Пекиннинг уйғурларга қарши олиб бораётган репрессив сиёсатини оқлаш учунгина, бу кураш қатнашчиларини ислом террористлари сифатида кўрсатишга интилмоқда.

Табиий, бу кураш ичида исломчилар ҳам бор, аммо унинг ҳақиқий мотори – ўйғур халқининг мустақиллик орзусидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону