10 August 2019
20:50 - Ҳаромий Ислом Карим яратган хашарлар анъанаси давом этмоқда: Риштон туманидаги ҳашардан кейин яна бир фожеа юз берди, ёш инсон ҳалок бўлди
Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги қайта қуриш ишлари, “буз-буз”лар оқибатида аҳоли вакилларининг ҳуқуқлари поймол этилаётгани ҳақида жуда кўп мақолалар ва репортажлар эълон қилинди. Аввалига аҳолининг уйлари огоҳлантиришсиз, уларга ҳеч қандай шароит яратилмай бузилиб, компенсация пуллари берилмаётгани ҳақида эди.

Ҳозирги қисқа хабар Риштон марказидаги бузилиш ва қурилиш ишлари ва у ишларда қўшни Қўштепа туман Ободонлаштириш бўлими ходимлари ҳам ишлашаётгани ҳақида. Бу ердаги маълумотлар Kun.uz сайтидан олинди.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти Қўштепа туманида 2019 йил 28 июль куни тунда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида шу туманнинг “Файз” МФЙда яшовчи 33 ёшли Олимжон Раҳмонов бошқараётган “ВАЗ-2106” (“Жигули”) русумли автомашина “Қўштепа-Чимкент” йўлида Қўштепа тумани “Соҳибкор” МФЙда яшовчи 28 ёшли Райимжон Одилов бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина билан уришиб кетган.

“Жигули” автомобилидаги 48 ёшли Улуғбек Аҳмаджонов исмли йўловчи очиқ мия шикасти ташхиси билан Лангар ШТТЁМ жонлантириш бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган. Шунингдек, “Ласетти” йўловчиси 1991 йилда туғилган Шоира Йўлдошева ҳам даволаниш учун Лангар ШТТЁМга ётқизилган.

Табиий, бу ҳалоктга тушганларнинг бир тарафи Риштон туманидаги хашардан қайтиб келаётган экан. Бахтсиз ҳодиса қурбони бўлган Улуғбекнинг турмуш ўртоғи Муқаддасхондан ташқари икки нафар норасида фарзанди бор. Беш ёшли қизи Моҳларой ва икки ёшга тўлган Олимжон. Уларни расмда кўрмоқдасиз.

Kun.uz cайтининг мухбири Элмурод Эрматов билдиришича, бу воқеа бўйича махсус комиссия тузилган, воқеа ҳар томонлама ўрганилиши кутилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону