10 August 2019
16:51 - Саудияда Ҳажга келган уч нафар қирғизистонлик вафот этди, улар ўзбек эмасми?
Қирғизистонда мухолифатчилиги билан танилган 24.kg агентлиги Қирғизистон Мусулмонлари идораси матбуот котиби Мақсат Отабаевга асосланиб хабар беришича, шу кунларда Саудия Арабистонига Ҳаж зиёрати билан келган 3 нафар Қирғизистон фуқароси вафот этибди. Улар қариндошларининг розилиги билан ўша ерда дафн этилдилар.

Бу йил Ҳаж зиёрати билан Саудия Арабистонига 5 минг 100 нафар қирғизистонлик келган экан. Бу мамлакатда ҳақиқий мусулмонлар ўзбеклар эканлигини ҳисобга олиб, уларнинг кўпчилиги ўзбеклар эканлигини тахмин қилиш мумкин. Демак, у ерда оламдан ўтганлар ҳам ўзбек эканлигининг эҳтимоллиги жуда катта.

Маълумки, Ўзбекистоннинг аҳолиси Қирғизистонникидан 5 баравар кўп. Ҳаж зиёрати учун Ўзбекистондан Саудияга борганлар ҳам шунчалик кўплигига шубҳа йўқ. Аммо, қизиқ, у ерда биронта ўзбекистонлик зиёратчи оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатилмади. Тахмин қилиш мумкинки, бу каби хабарлар тарқатишни шахсан Шавкат Мирзиё тақиқлаган.

Нима бўлганда ҳам, бу уч нафар инсонни Оллоҳ раҳматига олишини сўраб дуо қиламиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону