09 August 2019
11:12 - Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоев 26 августгача ҳибсга олинди

Қирғизларнинг мухолифатчиларга яқинлиги билан танилган 24.kg Агентлигига асосланиб хабар берилишича, Алмазбек Атамбоев 26 августгача Миллий Хавфсизлик Давлат Қўмитаси (МХДҚ) тергов ҳибсхонасида сақланади. Унинг адвокати Сергей Слесарев ҳам айнан шуни айтмоқда.

Маълум бўлишича, Бишкек шаҳар Первомайский тумани судьяси Адилбек Субанкулов МХДҚга чақирилиб, у ерда зудлик билан суд мажлиси ўтказган. Суд Атамбоевни 26 августгача ҳибсга олиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу вақтда тергов ишлари давом этади.

Алмаз Атамбаевга бандит Азиз Батукаевни қонунга зид равишда озод қилиб юбориш айби қўйилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону