09 August 2019
05:48 - Алмазбек Атамбаев ушлангандан кейин эс-песи чиқиб кетган Шавкат Мирзиё Қирғизистоннинг ҳозирги Президентига ярим кечаси телефон қилди. Унинг сотқинлиги кечирилмайди!

Қирғизистон оммавий ахборот воситалари ярим кечаси хабар қилишларича, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Шавкат Мирзиё ва Сооронбой Жээнбеков телефон орқали суҳбатлашдилар. Улар гўёки икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилганмишлар.

Хабарларда Шавкат Мирзиё таътилда эканлиги тилга ҳам олинмаган. Демак, ишонч билан айтиш мумкинки, улар Алмазбек Атамбаевнинг қўлга олингани ва собиқ КГБ тарафидан сўроқ қилиланётганини муҳокама қилганлар. Аммо хабарларда Шавкат Мирзиё қирғиз халқига донолик, тинчлик ва барқарорлик тилагани айтилади холос.

Ҳеч шубҳа йўқки, Шавкат Мирзиё қирғизистонлик ҳамкасибидан Алмазбек Атамбаевга юксак даражали жазо бермасликни сўраган, акс ҳолда, бу нарса ўзига ҳам катта зарба бўлишини урғулаган. Аслида, у ҳақ. Шавкат Мирзиё ахир бир кун Алмазбек Атамбаев каби жазо олади. Чунки, Алмазбек Атамбаев президентлигининг сўнги кунларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёни ўз мамлакатининг юксак даражадаги орденларидан бири билан тақдирлаган эди. Ҳеч шубҳа йўқки, Алмазбек Атамбаев шу йўл билан Шавкат Мирзиёни қирғиз фашистлари 2010 йил июнь ойида ўзбекларни қирғин қилганларига кўз юмаганини тақдирлаган.

Аммо, ҳамма билиб қўйснки, Шавкат Мирзиё ўзбекларга нисбатан сотқинлнк қилгани ва қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганларига кўз юмганини ўзбек миллати ҳеч қачон унутмайди ва кечирмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону