05 July 2009
01:44 - Андижон вилояти апеллация суди адвокатга қайишмади
Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти апеллация судлов ҳайъатида 56 ёшли адвокат Аҳмаджон Мамасиддиқовга нисбатан Асака тумани суди томонидан чиқарилган суд қарори ўзгаришсиз қолди.

Эслатиб ўтамиз, Хўжаобод тумани фуқаролик суди раиси Л.Нажмуддинованинг даъвоси асосида туҳматда айбланган адвокатга нисбатан илгари сурилган иддаолар тасдиғини топмагач, иш терговга қайтарилганди. “Мени тергов қилишларидан мақсад қамоққа олиш ва сўнгра жисмонан йўқ қилиш. Чунки мен Андижондаги йирик коррупцион занжирларнинг думини босиб қўйганман”, деди адвокат мухбиримиз билан суҳбатда.

Аввалги хабарларимиздан маълумки, адвокатнинг касбий фаолияти борасидаги лицензияси ўтган йилнинг 26 декабрида ҳаракатдан тўхтатилган ва у жиноий жавобгарликка тортилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат) билан айбланаётганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону