02 August 2019
14:33 - Шавкат Мирзиё ва Александр Лукашенконинг қўшма баёноти матни эълон қилинди, ҳужжат бир тийинга қиммат эканлиги кўринди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари Ўзбекистон ва Белорусия президентларининг кеча Минскда имзоланган қўшма баёноти матнини ҲЕЧ ҚАНДАЙ ТАҲЛИЛСИЗ эълон қилдилар. Умумий ва баландпарпвоз гаплардан иборат қўшма баёнот матни кўрсатдики, Шавкат Мирзиёнинг бир кунлик Минскга саёҳати ростдан ҳам бир тийинга қиммат воқеа бўлган.

Тўғри, тан олиш керак, бу узундан-узоқ қўшма баёнотда биттагина диққатга сазовор нарса бор. Нимамиш, Шавкат Мирзиё ўз ҳамкасби Александр Лукашенкога меҳмондўстлик ва самимий қабул учун чуқур миннатдорлик изҳор этган ҳолда, Александр Лукашенкони расмий ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилганмиш, таклиф миннатдорлик билан қабул қилинганмиш. Нима, бошқача бўлиши мумкинмиди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону