02 August 2019
02:45 -
Минскда ўтган Ўзбекистон-Белорусь президентларининг музокаралари бир қатор ҳужжатлар имзолаш билан битди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош оммавий қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, икки мамлакат президентларининг кеча Минскда бўлиб ўтган музокаралари натижасида икки президент - Шавкат Мирзиё ва Александр Лукашенко Қўшма баёнот имзоладилар. Расмда айнан Қўшма баёнот имзоланаётганини кўрмоқдасиз.
Икки президентнинг ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 11 та ҳужжат имзоланибди. Улар ишлаб чиқариш ва илмий-техник кооперацияни, ҳудудлараро ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва полиграфия фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳалардаги алмашинувлар ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.
Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар самимий руҳда, самарали ўтгани, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидлабдилар. Беларусь Президенти ўтган йили мамлакатларимиз ўзаро савдо айланмасида охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга чиққани, бу ижобий тенденция бу йил ҳам давом этаётганини урғулабди. Томонлар бундан буён ҳам халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлабдилар.
Ташриф арафасида Минскда ўтган Ҳудудлараро форумда икки мамлакат шаҳар ва вилоятлари ўртасида 12 ҳужжат, шунингдек, умумий қиймати қарийб 300 миллион АҚШ доллари бўлган шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилган, шу кунларда Беларусда ўтган Ўзбекистон маданияти кунлари икки халқ ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ёрқин воқеа бўлгани таъкидланган.
Шавкат Мирзиёнинг Белорусга ташрифи Ўзбекистонда тракатор заводи яратиш нуқтаи назардан муҳим воқеа бўлиши кутилган эди. Аммо, хабарларда бу мавзу умуман тилга олинмади. Демак, тахмин қилиш мумкинки, бундай завод қурилиши яширин тадбир бўлади, ёки бу хусусда икки мамлакат келишолмаган.