28 July 2019
17:15 - Исроил Аляскада ракетага қарши тизимнинг махфий синовини муваффақиятли ўтказди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг Аляска штатида "Хец-3" ("Ўқ-3") ракетага қарши тизими махфий синови ўтказилганини маълум қилди.

"Кейинги бир неча ҳафта мобайнида "Хец-3"ни уч марта махфий синовдан ўтказдик. Синовлар АҚШнинг Аляскасида буюк иттифоқчимиз – Қўшма Штатлар билан тўлиқ ҳамкорликда ўтказилди. Синовлар муваффақиятли ўтди", - деб ёзди Нетаньяху Twitter саҳифасида.

"Хец-3" 100 км баландликда 400-2500 км масофада ҳаводаги нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган. Исроил мудофаа вазирлиги бу тизимни АҚШ ракетага қарши мудофаа агентлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқарган. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону