28 July 2019
15:19 - Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида ҳам масхарабозлик: Толибон чет эл қўшинлари чиқиб кетгандан кейингина ҳукумат билан мулоқот қилмоқчи. “Ҳаракат”: Нима қилиш керак?
Кечагина Афғонистон ҳукумати шу кунларда Толибон вакиллари билан тинчлик музокаралари бошланишини эълон қилган эди. “Ҳаракат” Агентлиги бунга эътибор ҳам бермади, чунки, бу масхарабозлик хабари экани шунодоғам маълум эди.

Бугун баёнот бериш навбати “Толибон”га келибди. АҚШнинг энг машҳур Reuters агентлиги толибларнинг Қатардаги расмий вакили Муҳаммад Суҳайл Шаҳиннинг қуйидаги сўзларини келтирди: "АҚШ ва бошқа давлатлар Афғонистондаги қўшинларини олиб чиқиб кетишини билдиргандан кейингина ички муаммолар бўйича музокаралар бошланади".

“Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери эслатиб келмоқдаки, Қуръонни 8 асрда қилинган хато тафсирига кўра, мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашлари керак. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими - давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак. Ҳозир террорист деб тан олинган Ал-Қоида, Толибон, ИШИД ва бошқа ташкилотларининг мақсади Ислом динининг айнан шу талабларни ҳаётга тадбиқ қилиш-ку.

Бу масхарабозлик халқасидан, тўғрироғи, боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” агентлиги тарафидан кўп йиллардан бери айтиб келинмоқда. Бу йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига, Қуръоннинг 8 асрда қилинган хато тафсиридан келиб чиқувчи хато тушунчалар бекор қилинишига эришишдир.

Афғонистон ҳукуматидан бу йўналишда бирон қадам қилишни кутиш ҳам мумкин эмас. Ислом динини ислоҳот қилишни Ислом динини дунёда тарқалишида муҳим роль ўйнаган Ўзбекистон каби давлатлар бошлашлари керак. Аммо, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси “Бирлик” лидери, профессор Абдураҳим Пўлатнинг бу ҳақдаги мактубига эътибор ҳам бермади, Президент Шавкат Мирзиё эса, ҳозир Ўзбекистонни янада чуқурроқ исломлаштириш билан овора. Демак, ишни Шавкат Мирзиёни ўзгартиришдан бошлаш керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону