11 July 2019
18:12 - Вайсаш навбати Исмоил Жўрабековга келибди: Нимамиш, Ислом Карим Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги кўприкни портлатишни буюрганмиш, Жўрабеков буни қилмаганмиш!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз бир вақтлар Ислом Каримнинг ўнг қўли бўлиб ишлаган Исмоил Жўрабековнинг алжирашлардан бошқа нарса бўлмаган хотираларини бугун, 2019 йил 11 июлда эълон қилди.

1990 йилларда давлат агросаноатини бошқарган, 1994-1998 йилларда Қишлоқ ва Сув Хўжалиги Вазири бўлган, 2000-2004 йилларда эса Ўзбекистон Президентининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган Исмоил Жўрабеков ЎзАнинг Акбарали Нурматов исмли журналистига қуйидагиларни айтиб берибди.

Унинг алжирашларига кўра, йили ҳам айтилмаган кунларнинг бирида Ислом Каримов ҳузурига чақирилибди. Ислом Каримов Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида Амударё устига қурилган кўприк атрофида бўлаётган аянчли вазиятни қисқача тушунтирдибди-да, Исмоил Жўрабеков махсус тузилган комиссияга раҳбар этиб тайинланганини, ҳозироқ воқеа юз берган жойга етиб бориб, кўприкни уни эгаллаб олган афғонистонликлардан тозалашни ва уни дарҳол портлатиб юборишни қаттиқ тайинлабди.

Гапнинг қисқаси, Исмоил Жўрабеков Ислом Карим тайинлаган комиссия билан ўша кўприк олдига етиб келибди ва изтироблар ичида кўприкни эгаллаб олган афғонистонлик қочқинларга ёрдам беролмасдан, қочқинлардан кўприкни тозалаши ва кейин қимматбаҳо кўприкни портлатиши кераклигини ўйлабди, аммо президентнинг айтганини қилиб, кўприкни қочқинлардан тозалабди. Комиссия аъзолари ичида кўприкни портлатиш масаласида якдиллик ҳам бўлмабди, кўприк портлатилмабди. Аммо, уни яна Ислом Каримов ўз олдига чақирибди.

Исмоил Жўрабеков ўлимга ҳам тайёр бўлиб президент олдига етиб борибди, аммо Ислом Каримов охир-оқибатда унинг қилган ишини маъқуллабди. Шундай қилиб, кўприк сақланиб қолибди.

Қаранг, орадан тахминан 20 йил ўтди, Ислом Каримов кўприкни портлатиб юбориш ҳақида буйруқ берганини энг камида комиссия аъзолари, унинг ичида ҳарбийлар ҳам бўлган, билишар экан. Бироқ, анчагина одам билган бу муҳим воқеа ҳақида бугунгача гаплар ҳам тарқалиб кетмабди.

Қисқа қилиб айтсак, бечора Исмоил Жўрабеков ҳам вайсовчилар сафига қабул қилинибди. Нима, тожик аслли, Ўзбекистон ва ўзбек миллатининг бош душмани Ислом Каримов СССР КГБсининг агенти бўлганини, ҳамма ишларини Москванинг буйруғи асосида қилиш билан шуғулланганини Исмоил Жўрабековдек югурдак билмасмиди? КГБ истаса, Исмоил Жўрабековсиз ҳам кўприк дарҳол йўқ қилиниши мумкинлигини у тушунмасмиди?

Вайсашни ҳам бироз ўйлаб қилиш керак, ўртоқ Жўрабеков!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону