11 July 2019
07:13 -
Олий Cуд 24 йил қамоқда ўтириб чиққан Самандар Қўқоновни оқламади
Кеча, 10 июль куни Ўзбекистон Олий Судининг кассация судлов ҳайъати Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Самандар Қўқоновнинг жиноят ишини қайта кўриб, дастлабки инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш ҳақида ажрим чиқарди.
Суд ажримига кўра, сўнгги икки ой давомида Самандар Қўқонов ҳамда унинг ҳимоячилари томонидан реаблитация сўраб қилинган мурожаат жиноят ишидаги эпизодларнинг барчаси ўз исботини топгани, далилий ашёлар ва гувоҳлар билан етарлича асослангани учун қондирилмади.
Қўқонов ҳукмида акс этган Ўзбекистон Республикасининг эски таҳрирдаги Жиноят Кодекси моддалари амалдаги Кодекс талабларига мувофиқ қайта квалификация қилинди ва унга узил-кесил ўташ учун 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Аммо, Қўқонов бу муддатни ўтаб бўлганди.
Суд мажлисидан сўнг раислик қилувчининг тушунтиришича, жиноят ишидаги 20 томлик материалларнинг барчаси тўла қонуний меъёрлар асосида ўрганиб чиқилган ва уларнинг бирортасини рад қилиб бўлмайди. Бироқ, Самандар Қўқонов сўнгги сўзида “мутлақо айбсизман”, деб айтди.
Самандар Қўқоновга мазкур суд мажлисидан сўнг ҳамма фактлар билан танишиб, юқори инстанция суди орқали назорат тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳам тушунтирилди.
Эслатиб ўтамиз, Самандар Қўқонов 1994 йилнинг 23 августида Олий Суд ҳукми билан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган, кейинчалик турли сабаблар билан жазо муддати орттирилган ва у 24 йилдан кейин озодликка чиққан эди.
“Ҳаракат” Агентли Самандар Қўқоновнинг қамоққа ташланишининг асл сабаби сифатида қуйидагиларни билдирган эди. У 1992 йилнинг бошларида ўзи ишлайдиган Чиноздаги нефтебаза ходимлари билан бирга “Бирлик” Халқ Ҳаракатига кириш истагини билдириб, ўз ишхонасида ўтказиши режалаштирилган “Бирлик”нинг бошланғич ташкилотини тузиш мажлисига “Бирлик” раҳабарларини таклиф қилди. Келишилган вақтда Чинозга келган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлат ва “Бирлик” Марказий Кенгаши Ҳайъатининг аъзоси Миролим Одилга Самандар Қўқоновдан шундай хабар келди: “Бугун эрталаб мени президент Ислом Каримов ҳузурларига чақириб, мухолифатга қўшилмоқчи бўлсанг, конструктив мухолифат бўлган “Эрк” партиясига киришинг лозим деб маслаҳат бердилар. Сизлардан узр тилайман, аммо давлатимиз раҳбарининг маслаҳатига қулоқ солишга мажбурман”.
Табиий, Ислом Каримов маслаҳат эмас, буйруқ берган ва Самандар Қўқонов давлат хўжайинининг буйруғига бўйсунишга мажбур бўлган. Ислом Карим “Эрк”нинг ўша пайтдаги раиси Салой Мадаминни “Бирлик”га, қолаверса, Ўзбек миллатига қарши ишлатиб бўлгандан кейин, унинг кетига бир тепиб улоқтирган. Сўнгра, асл мақсади “Бирлик”га қўшилиш бўлган Самандар Қўқоновни чиритишга ташлатган.
Яқинда олинган расмда – Human Rights Watch ташкилотининг Марказий Осиё бўйича вакили Стив Свердлов, Самандар Қўқонов ва “Эзгулик” Жамиятининг раиси Абдураҳмон Ташанов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения