28 June 2019
09:55 -
G20 ташкилотининг 2019 йил саммити Японияда иш бошлади
Бугун Япониянинг Осака шаҳрида дунёнинг энг кучли 20 давлатини бирлаштирувчи G20 ташкилотининг саммити иш бошлади. G20 га аъзо давлатлар раҳбарларининг кўпчилиги кечаёқ Осакага келиб бўлган эдилар. Табиий, икки тарафлама учрашувлар кеча бошланиб бўлганди. Энг асосий учрашувлар АҚШ-Россия, АҚШ-Хитой, Хитой-Россия лидерларининг учрашувлари бўлиши айтилмоқда.
Саммит расмга тушиш билан бошланди. Энди нима бўлишини кузатишимиз керак.
Дарвоқе, мана ўша G20 аъзоларининг рўйхати: Аргентина, Австралия, Бразилия, Буюкбритания, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Канада, Хитой, Мексика, Россия, Саудия Арабистони, АҚШ, Туркия, Франция, Жанубий Африка Республикаси, Жанубий Корея, Япония ва Европа Иттифоқи.