27 June 2019
19:24 -
“Ёзда ҳам ўша аҳвол”. Водийда яна электр танқислиги бошланишининг асл сабаби нимада?
Ўтган ҳафтадан бошлаб, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида яна электр таъминотида узилишлар бошланди. Ҳайрон қолмай илож йўқ. Чунки, йилнинг совуқ ойлари энергетиклар бундай ҳолатга, «Аҳоли ва корхоналар иситиш учун кўплаб мосламалардан фойдаланаётгани, истеъмол ҳажми ошиб кетгани учун энерготизимда узилишлар бўлаётгани»ни, баҳона қилишарди. Ёзда эса ўз-ўзидан электр истеъмоли камаяди.
Мазкур ҳолат ўз-ўзидан аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида норозилик туғдирмоқда. Улардан келган мурожаатлар билан танишинг:
«Тадбиркорлик билан шуғулланаман. Ишлаб чиқаришим бор. Корхонам Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида. Электрни огоҳлантирмай ўчириб қўйишяпти. Айнан кундуз куни иш қизғин кетаётганида икки-уч соат электр бўлмайди. Электр тармоқларига алоқага чиқсак, «Ажратилган лимит бўйича ўчиряпмиз», дейди. Бетон аралаштиргичда цементлар қотиб, ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келяпти. Зарар кўряпмиз».
«Мен Фарғона вилояти, Данғара туман, Найманча қишлоғида яшайман. Қишда ҳамма уйини ток билан иситади, буни тушунамиз. Ҳудудимизда ҳар уч соатда бир соатдан ўчириб қўйишни бошлашди. Сабабини сўрасак, «Ограничение», дейишади. Наҳотки, ёруғ ёзда ҳам «чеклов» бўлса?».
«Андижон шаҳар Хакан фидри ҳудудида ҳар куни уч-тўрт марта электр ўчяпти. Электр тармоқларига телефон қилсак, ишлаб чиқариш станцияларида ёқилғи етишмаётганини айтишяпти. Ёзда шу аҳвол бўлса, қишда ҳар доимгидан баттар бўлмасмикан?».
Водийнинг турли бурчакларида яшовчи аҳоли вакилларидан юборган бу каби мурожаатларни кўп келтиришимиз мумкин.
Истеъмолчилар ўз-ўзидан электр ўчиши учун бор масъулиятни вилоят ва туман ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига қўйиб, уларни «айбдор» деб билмоқда. Биз уч вилоят энергетика тизими мутасаддилари билан боғланиб, воқеага ойдинлик киритишга ҳаракат қилдик.
Электр таъминотидаги узилишлар сабаби нимада?
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари икки томонлама тузилган шартномага асосан истеъмолчиларга сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб беради. Уч вилоят соҳа вакиллари билан айни пайтда электр узатиш тизимидаги «ўчишлар» бўйича суҳбатлашдик.
Наманган ҳудудий электр тармоқлари жамияти диспетчерлик хизмати бошлиғи Маҳаммадали Ирисқулов шундай деди: «Наманган вилоятидаги истеъмолчиларга бир суткада етарли даражада электр энергияси етказиб бериш учун 11 млн. кВт-соат миқдоридаги энергия зарур. Айни пайтда вилоятга 9,5 млн. кВт. соат электр энергияси бериляпти. Бунинг оқибатида жойларда узилишлар бўляпти. Йирик насослари бўлган, муҳим иқтисодий ҳудудларни иложи борича ўчирмасликка ҳаракат қиляпмиз. Марказлашган энерготизимда, энергия ишлаб чиқарувчи станциялардаги ёқилғи, асосан табиий газ танқислиги боис, мана шу ҳолат келиб чиқяпти экан».
Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси бошлиқ ўринбосари Абдураҳим Маматқулов: «Шуни таъкидлаб ўтаманки, вилоятнинг электр тармоқларида авария ҳолати йўқ. Ток танқислигининг асосий сабаби, истеъмолга яраша электр қуввати йўқлигида. Вилоятдаги истеъмол тўла қопланиши учун суткасига 14,5-15 млн. кВт. электр энергияси керак. Бизга эса 13-13,5 млн. кВт беришяпти. Сабаби, ток ишлаб чиқарувчи ИЭС ва ТЭЦларда газ ва турли ёқилғилари камлигида экан. Корхонамизга етарли қувватдаги электр энергияси етказиб бериб турилса, узилишлар бўлмас эди».
Андижон ҳудудий электр тармоқлари жамиятига қарашли диспетчерлик хизмати мутасаддиси Муҳиддин Ҳожиев ҳам энерготизимдаги қувватнинг пастлиги боис вилоятда суткасига 600 минг кВт электр энергияси танқислиги юзага келаётгани ва бунинг оқибатида турли жойларда 1 соатдан ток ўчаётганини билдирди.
Мижозлар томонидан электр етказиб берувчи корхоналарга шу кунларда жуда кўплаб эътирозли мурожаатлар бўляпти. Туманлардаги корхоналар диспетчерларининг истеъмолчиларга, «Ёқилғи камлиги учун электр энергияси оз ишлаб чиқариляпти», дея берган жавоби ўта тушунарсиз. Корхонаси тўхтаб турган, совутгичда музқаймоғи эриётган тадбиркор, «Мен нима қилай?», дейиши аниқ.
Электр токининг кундалик турмушдаги аҳамияти қанчалик юқори бўлмасин, буни унинг мамлакат иқтисодий ҳаётидаги ўрнига қиёслаб ҳам бўлмайди. Бежизга электр энергиясини иқтисодиёт томирида оқаётган қонга ўхшатишмайди. Чунончи саноат, бизнес ва ҳар қандай ишбилармонлик фаолияти учун унинг аҳамияти беқиёс.
Биз уч вилоятнинг электр энергияси сотувчи ҳудудий корхоналарига берган саволларимизга етарли жавоб олдик.
Наҳотки, Ўзбекистонда табиий газ ёқилғиси етарли бўлмаётгани учун электр токидан танқислик кузатилса?
Муаммонинг ечими бўйича эса етказиб берувчи мазкур жамиятлар, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятидан жўяли жавоб кутиб қоламиз.
Элмурод Эрматов,
Kun.uz мухбири