01 June 2019
02:05 - АҚШнинг Хитой билан савдо жанжали туфайли Нью-Йорк биржасининг Dow Jones индекси кеча 355 поғанага, ўтган йили 3 октябрдаги тарихий рекорддан 2003 поғана пастга тушди. Ўзбекларга нима?
2016 йил 8 ноябрдаги президент сайловларида Доналд Трамп ғалаба қозонган кундан бошлаб, АҚШ иқтисодиётида кескин ўсиш бошлаганди. Маълумки, Нью-Йоркдаги фондлар бозорининг асосий кўрсатгичи Dow Jones индекси - АҚШнингн энг катта 30 та компанияси акцияларининг ўртача нархидир. Ўша сайловлардан кейин айнан Dow Jones индекси кескин ўсишга бошлади ва 2016 йил 8 ноябрдаги 17931 дан 2019 йил 3 октябрда 26828 га чиқди.

Аммо, Доналд Трамп ўтган йили кутилмаганда Хитойдан олинаётган моллар учун қўшимча божхона тўловларини кескин оширгандан кейин, икки мамлакат ўртасида савдо жанжали чиқди, Dow Jones индекси 21792 гача ўпирилиб тушди. Ўтган йилнинг охирги кунлари АҚШ ва Хитой бу масалада келишувга боришларини эълон қилишгач, Dow Jones индекси юксалишга бошлади.

Бироқ, май ойида аввалдан ваъда қилинган келишув бўлмади, АҚШ Хитойнинг энг катта коммуникацион Huawei комапаниясига қарши санкциялар киритди. Хитой ҳам ҳаракатсиз турмади, у ҳам ўз вақтида божхона тўловларини оширди. Кеча 31 майда АҚШдан сотиб олинадиган яна бир қатор молларга қўшимча божхона тўловлари киритди. Айнан шу сабабли кеча Dow Jones индекси 355 поғанага чўкди.

Доналд Трамп бу келишмовчиликларда Хитойни айблаб, шундай бўлса ҳам, охир-оқибатда келишув бўлишига ишонишини билдирди.

Хитойда ҳам иқтисод ёмонлашаётгани шубҳасиз. Лекин, Хитойнинг Ўзбекистонга таъсири ортиб бораётган пайтда, Хитойда аҳволнинг ёмонлашиши - Ўзбекистонимизга ҳам салбий таъсир кўрсатиши муқаррардир. Кўрамиз, буёғи нима бўларкин?

Нью-Йорк Фондлар Биржаси Нью-Йорк шаҳрининг марказидаги расмда кўрсатилган бинода жойлашган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону