26 May 2019
16:39 - Самарқанд шаҳар прокурори Облақулов Бобурмирзо ҳоким вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланди, Шавкат Мирзиёнинг бундай кадрлари билан Ўзбекистоннинг келажаги йўқ
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари, ҳеч қандай таҳлилсиз, битта хабарни тарқатмоқдалар. Кеча 25 май куни Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтибди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, шу вақтгача Самарқанд шаҳар прокурори вазифасида ишлаб келган Облақулов Бобурмирзо Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқланибди.

Хабарларда айтилишича, Бобурмирзо Облақулов 1972 йил Каттақўрғон туманида туғилган, Самарқанд шаҳар прокурорлигидан олдин Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Самарқанд вилоят прокуратурасида фаолият кўрсатган, Паст Дарғом, Оқдарё туманларида прокурор лавозимида ишлаган.

Бутун умрини прокуратура органларида ўтказган кишининг Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасига ўтқазилиши - Шавкат Мирзиё олиб бораётган сиёсат доирасидаги навбатдаги қадамдир. Ҳамма биладики, Ўзбекистонда давлатнинг ҳамма органлари, авваламбор, прокуратура органлари порахўрлик ва коррупция ботқоғида ётибди. Шавкат Мирзиёнинг сиёсати Ўзбекистонни ўлимга олиб бориши муқаррардир.

Ўзбекстонинг демократлари Шавкат Мирзиёни жиловлаш учун ҳаракат қилишлари керак.

Дарвоқе, жойи келгани учун эслатиш лозимки, Самарқанд шаҳрининг олдинги ҳокими Фурқат Раҳимов 23 май куни Ўзбекистон Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону