Бугун "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси раисининг ўринбосари, қўқонлик Ҳамдам Сулаймон 64 ёшида оламдан ўтди. У киши халқимизнинг илк миллий озодлик ташкилоти – “Бирлик” Халқ Ҳаракати 1988-1989 йиллари оёққа туришида, кейинчалик ўзбек тилини давлат тили қилдириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш учун олиб борилган курашда фаол иштирок этган.
2001-2003 йиллари “Бирлик”ни қайтадан жонлантириш, унинг асосида “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси яратиш жараёнларида ҳам Ҳамдам Сулаймон бош роль ўйнаганлардан бири бўлган эди. Айнан шу сабабдан, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг 2003 йилдаги таъсис қурултойи Қўқон шаҳрида ўтказилган. У кейинчалик ҳам Ўзбекистонда фуқаролик жамияти яратиш, инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш каби соҳаларда катта ишлар қилди.
Минг афсуски, Ҳамдам Сулаймон 5 йил аввал геморагик инсульт билан хасталанди, сўнгра соғлиғини бирмунча тиклаб олган бўлса ҳам, амалда фаолият олиб боролмади, аммо ҳар доим ўз сафдошларини рағбатлантириш билан шуғулланди, “Бирлик”нинг маҳаллий йиғилишларига келиб, бошқаларни руҳлантиришга катта эътибор берди.
Дўстимиз ва сафдошимизнинг бугунги кутилмаган ўлими ҳамма учун катта зарба бўлди. Бугун у тупроққа берилади. Уни Аллоҳ раҳматига олсин, жойлари жаннат бўлсин!
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Носир Зокир
"Бирлик"нинг Наманган вилоятидаги асосчиларидан, партиянинг шу вилоят ташкилоти раиси
Добавить сведения