22 May 2019
18:30 -
Олий Рада Президент Владимир Зeленский имзолаган қонун лойиҳасини кун тартибига ҳам киритмасдан бугунги мажлисини битирди, кейинги мажлис 28 майда бўлади
Маълумки, Президент Владимир Зеленский кеча 21 май куни Олий Радани тарқатиб юбориш, 21 июлга янги сайловлар тайинлаш, сайлов қонунларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида фармонлар ва қонун лойиҳаси имзолаган эди. Олий Рада бу фармон ва қонунларнинг биронтасини кун тартибига киритмасдан, Олий Радани тарқатиб юбориш масаласини муҳокама қилди, мутлақо кўпчилик буни антиконституцион деб топди ва уни қабул қилмади.
Сайловлар тўғрисидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кун тартибига киритиш учун 450 кишилик Олий Раданинг фақат 92 аъзоси овоз берди. Яъни, бу масала кун тартибига киритилмади.
Аммо, сайловлар шу йил 21 июлда бўлаверадими деган саволга жавоб йўқ. Сайловлар 21 июлда бўлса, эски қонунлар бўйича бўладими? Бу ҳам номаълум.
Хуллас, кўриб турибмизки, Украинанинг янги президенти этиб ҳеч қачон сиёсат билан шуғулланмаган актер-шоумен Владимир Зеленский сайланган бўлса ҳам, мамлакатда барқарорлик бўлмайди. Олий Раданинг бугунги мажлиси ҳали ҳолва холос.