19 May 2019
12:50 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Қаршида 21 та дарахт кесганларга қарши 13,9 млн. сўмлик зарар етказилганликда айбланиб, жиноят иши қўзғатилибди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз бугун эрталаб қуйидаги қисқа хабарни тарқатди:

* * * * *

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Д.Б. ва бошқалар Қарши шаҳар “Насаф” кўчаси йўл ёқасидаги 20 дона қарағай ва 1 дона шумтол дарахтларини кесиб, нобуд қилганликлари оқибатида табиат ва ўсимлик дунёсига жами 113,9 млн. сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Б. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

* * * * *

Қаранг, Қарши шаҳрида дарахт кесиб, давлатга 113,9 млн. сўмлик, яъни тахминан 13,5 минг долларлик зарар етказилганмиш ва бу зарар “жуда кўп миқдордаги зарар” деб баҳоланганмиш. Порахўрлик ва коррупция ботқоғида ботаётган Ўзбекистонда ҳамма давлат ходимлари мисли кўрилмаган даражада кўп пул ўғирлаш билан овора эканлар, Қарши шаҳрида 13,5 минг долларлик зарар етказганлар ҳақида жиноий иш очилгани ҳақида ЎзА хабар бериши ва хабарга шу расм илова қииниши оддий масхарабозлик-ку!

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, давлатимизнинг бош ахборот воситаси ЎзА бундай масхарабозлик руҳидаги хабарлар тарқатаётганининг ўзи, Ўзбекистон ўлим йўлида эканлигининг энг яхши исботидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону