Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА “Ўзбекистон Республикаси Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди” сарлавҳали хабар эълон қилди. Аммо, ҳақиқат бошқача, бечора Шакват Мирзиё 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги делегацияни қабул қилган. Буни АҚШ делегацияси дейиш учун одам аҳмоқ бўлиши керак.
Бу учрашувда олинган расмга қаранг, у ерда АҚШнинг байроғи ҳам йўқ. Бунинг устига, Шавкат Мирзиё билан бирга учрашувга қатнашаётганлар бошларини кўтармасдан Шавкат Мирзиёнинг гапларини ёзиб олиш билан машғуллар.
Хабардан маълум бўлишича, Филипп Брайант бошчилигидаги делегация 16-17 май кунлари Навоий шаҳрида АҚШ ва Канаданинг 40 дан ортиқ компанияси иштирокида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-АҚШ-Канада бизнес форумида иштирок этиш учун келган экан. Бугунги учрашув эса, оддий масхарабозлик бўлган, холос. Чунки, бу учрашув ҳақидаги хабарда пичоққа илинадиган биронта гап йўқ.