14 May 2019
01:46 - Хитой ўзаро савдо масаласида АҚШ билан келишишни истамади, Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгичи Dow Jones 617 поғанага чўкди
Сўнги хабарлардан маълумки, АҚШ Президенти Доналд Трамп ўтган шанба куни АҚШ Хитойдан сотиб олаётган баъзи моллар учун божхона тўловларини $200 миллиард орттириш тўғрисида кўрсатма берди. Кеча душанба куни эрталаб эса, Хитой бунга қарши АҚШдан сотиб олаётган баъзи моллар учун божхона тўловини ошириш ниятини билдирди. Шундай экан, АҚШдаги бизнес бу масалада ўз президенти тарафида бўлиш-бўлмаслиги, Нью-Йорк биржаси очилгандан кейин маълум бўлишини ўз хабаримизда айтган эдик.

Хуллас, бугун Нью-Йорк биржаси очилиши билан Dow Jones индекси тезлик билан чўкишга бошлади ва биржа бекилганда бу индекс 617 поғанага тушиб, 25 минг 324 га тенг бўлди. Маълумки, Dow Jones индекси АҚШдаги энг катта 20 та корпорация акцияларининг ўртача нархидир. Кўриб турибмизки, бу индексда катта чўкиш бўлди. Демак, АҚШдаги катта бизнес Доналд Трампнинг бу қадамини қўллаб-қувватламади.

Воқеалар қандай ривожланишини тахмин қилиш қийин, уларни кузатиб боришдан бошқа йўлимиз йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону