13 May 2019
11:27 - Шанба куни Қобулда таниқли телевизион журналист аёл Мена Мангал ўлдирилди
ЎзА Афғонистон Ички Ишлар Вазирлигининг вакилига асосланиб хабар қилишича, телевизион журналист аёл Мена Мангал шанба куни эрталаб соат етти яримларга яқин Қобул бозори яқинида такси кутаётган пайтида икки нафар мотоциклчи унга қарата ўт очган. Мена Мангал ўша ерда ҳалок бўлган, ўт очган икки эркак ҳодиса жойидан қочиб кетишга муваффақ бўлган.

Хабарда айтилишича, Мена Мангал ўн йилдан ортиқ вақт давомида Афғонистондаги хусусий Ariana TV, Lamar ва Shamshad TV телеканалларида турли дастурларни олиб борган. Унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида афғон аёлларининг ҳуқуқлари, жумладан уларнинг ишлаш ва таълим олиш ҳуқуқлари муҳокама қилинган. У шунингдек, Афғонистон парламентида маданият бўйича маслаҳатчи лавозимида ишларди.

Яқинда бу журналист аёл ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 2017 йилда хоҳишига қарши равишда турмушга берилганини ёзган ва кейин эри билан ажрашган экан. Сўнгги вақтларда номаълум кимсалар уни ўлдириш таҳдиди билан хабарлар юборишгани ҳам айтилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону