13 May 2019
10:53 - АҚШ-Хитой савдо музокаралари боши берк кўчада, АҚШ бизнесининг бунга муносабатини бугун Нью-Йорк биржаси очилганда кўрамиз

2018 йилнинг бошида АҚШ Президенти Доналд Трамп Хитойдан келаётган моллар учун ҳам божхона тўловларини ошириш ҳақида гапириши билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескинлашган ва АҚШ иқтисодиётининг аҳволини ўзида акс эттирувчи Нью-Йорк Фондлар Биржасининг асосий кўрсатгич бўлган Dow-Jones индекси кескин тушишга бошлаган эди. Йилнинг иккинчи ярмида ва охирида, икки давлат бу масалада келишиш арафасида эканликларини тан олишгач, Dow-Jones индекси ҳам юксалишга бошлаган эди.

Аммо, ўтган жума, яъни 10 май куни Хитой аввалги ваъдаларидан воз кечгани маълум бўлгач, Доналд Трамп Хитойдан келаётган моллар учун божхона тўловларини $200 миллиардга ошириш ҳақида кўрсатма бергани айтила бошади. Оқ Уйнинг иқтисодиёт маслаҳатчиси Ларри Кудлоу “Fox News Sunday” телеканалида АҚШ орқага чекинмаслигини, Хитой ўз ваъдаларини бажариши кераклигини гапирди.

Хитой режимининг назорати остида бўлган “People’s Daily” газетаси ўз мамлакати бошқаларга ҳурматини унутмаса ҳам, уларнинг аччиқ меваларини ютиб юборишга бормаслигини бугунги сонида ёзибди. Демак, музокаралар яна боши берк кўчага кирганга ўхшамоқда.

АҚШ бизнесининг охирги воқеаларга муносабатини бугун Нью-Йорк Фондлар Биржаси очилгандан кейин кўрамиз. Ҳозир Нью-Йоркда соат кечаси 2 бўлмоқда. Биржа 7 соатдан кейин очилади. Кўрамиз, Dow-Jones индекси нима дейди. У кескин тушиб кетмаса, АҚШдаги катта бизнес Доналд Трампни қўллаб-қувватлаган бўлиб чиқади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону