11 May 2019
17:28 - Kun.uz: Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот сайтлари VPN’сиз ишлай бошлайди. “Ҳаракат”: Ишни Harakat.net сайтига йўл очишдан бошлаш керак!
KUN.UZ: Ўзбекистонда айрим хорижий ахборот сайтлари VPN’сиз ишлай бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги Бош директори Комил Алламжоновнинг Фейсбукдаги саҳифасида Агентликнинг расмий баёноти эълон қилинди.

«Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлиги Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир томонидан эълон қилинган айрим хорижий ахборот веб-ресурсларига кириш имконияти чекланганлиги ҳақидаги маълумотни ўрганиб чиқди», - дейилади баёнотда.

«Ўрганиш натижасида кўрсатилган веб-ресурсларнинг Ўзбекистонда тўлақонли ишлашларига тўсиқ бўлган техник камчиликлар аниқланди ва уларни бартараф этиш борасида тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Бугундан эътиборан «Voice of America», «Amerika ovozi», «BBC Uzbek», «Deutsche Welle», «Amnesty International», «Human Rights Watch», «Reporters sans frontieres», «Eurasianet.org», «AsiaTerra», «Fergana Agency», «Centre1», «Uzmetronom» каби веб-ресурслар ва бошқа хорижий веб-сайтлардан тўлиқ фойдаланиш имкони мавжуд бўлади», - дейилади агентлик баёнотида.

«Алоҳида эътироф этиш лозимки, давлатимиз раҳбари доимо Ўзбекистонда сўз ва ахборот эркинлиги зарурлигини таъкидлайдилар. Шунга кўра, Агентлик журналистлар мавқеини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, давлат органлари шаффофлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида фаолиятини давом эттиради.

Шу билан бирга, биз хориж оммавий ахборот воситалари, умуман журналистлар жамоасини журналист этикаси тамойилларига риоя этишлари, тасдиқланмаган ва ёлғон ахборотлардан фойдаланмасликни, шунингдек, асосланмаган миш-миш ва гумонларни тарқатмасликларини сўраймиз», - дея мухтасар қилган К.Алламжонов баёнотни.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирган эди.

Сўнгра К.Алламжонов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Агентлик ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезирнинг баёноти билан танишиб чиққани ва айрим янгиликлар веб-ресурсларига кириш муаммолари борасидаги фактларни диққат билан ўрганиб чиқишини маълум қилган эди.

“ҲАРАКАТ”: Маълумки, дунёга машҳур ва дунё тарафидан тан олинган АҚШдаги “Озодлик Уйи” (Freedom House) ва Франциядаги “Чегара Билмас Мухбирлар” (Reporters Without Borders) номли ташкилотлар Ўзбекистон инсон эркинликлари ва сўз эркинлиги каби масалалар бўйича дунёнинг энг мудҳиш давлатлари эканлигини 2018 йил натижалари бўйича яқинда эълон қилинган ҳисоботларида билдирган эдилар.

Комил Алламжоновнинг расмий баёноти, аслида, “Озодлик Уйи” (Freedom House) ва “Чегара Билмас Мухбирлар” (Reporters Without Borders) номли ташкилотларнинг танқидига ҳам жавоб. Аммо, мутлақо етрасиз жавобдир. Чунки, юқорида номи санаб ўтилган оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистонда гўёки йўл очилганига ишониш қийин, вақтинчагина йўл очилган бўлиши ҳам мумкин. Аммо, бу ахборот воситаларининг фаолияти унчалик муҳим эмас, бу ахборот воситаларида Ўзбекистон давлати ва халқининг фундаментал муаммолари ҳеч қачон кўтарилган эмас, кўтарилмайди ҳам, чунки, у оммавий ахборот воситаларида фундаментал муаммоларни тушунадиган журналистлар йўқ.

Ўзбекистон давлати ва халқининг муаммолари авваламбор “Ҳаракат” Хабар Агентлигининг сайтида (Harakat.net) ва унинг Фейсбукдаги саҳифасида (facebook.com/harakat.net) ёритилмоқда, ватан ва халқни ғариб аҳволдан олиб чиқиш йўллари кўрсатилмоқда. Аммо, унутмайликки, Ўзбекистонда аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Москванинг топшириғи билан Ўзбекистон давлати ва унинг халқини йўқ қилиш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Демак, авваламбор айнан “Ҳаракат” Хабар Агентлигининг сайти ва унинг Фейсбукдаги саҳифасини Ўзбекистонда бемалол очиладиган қилиб қўйиш керак. Ҳозир Ўзбекистонда Harakat.net сайти бутунлай, унинг Фейсбукдаги саҳифаси (facebook.com/harakat.net) қисман блокланган. Уларга Ўзбекистонда йўл очилмагунча, мамлакатимизда жиддий ижобий ўзгариш бўлаётгани ҳақида гапириб ҳам бўлмайди.

Тожиклар режими ҳозирча фақат косметик ислоҳотлар қилиш билан шуғулланмоқда. Уни Ўзбекистонда фундаментал ислоҳотлар қилишга мажбур қилиш керак. Бунинг ягона йўли – халқни майдонларга олиб чиқиш ва мавжуд режим олдига фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш талабини қўйишдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону