Бугун 11 май куни Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитасининг турли даврларда эълон қилинган пресс-релизларида 2017 йил учун Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича келтирилган маълумотларнинг ўзаро мос эмаслиги тўғрисидаги танқидларга жавоб берганини хабар қилдилар. Давлат Статистика Қўмитасининг алжирашдан бошқа нарса бўлмаган жавобида 2017 йил учун эълон қилинган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ўз вақтида бозордаги нархлар тўғри баҳоланманлиги сабабли турлича эълон қилингани айтилади.
Ўзбекистондаги режимнинг оддий қўғирчоғи бўлган Давлат Статистика Қўмитасини қўйиб туринг, 2018 йилдаги Олий Мажлис йиғилишларида 2017 йилнинг охирида айнан Олий Мажлис тарафидан тасдиқланган Ялпи Ички Маҳсулот ва Давлат Бюджетига оид рақамлар бутунлай бошқача айтилгани “Ҳаракат” Агентлиги тарафидан бир неча марта тилга олинган ва ўлаётган Ўзбекистонда ҳамма нарса масхарабозликка айлангани урғуланган эди.
Бундан ҳам қизиғи, 2018 йил натижалари бўйича Ўзбекистон давлатининг аҳволини кўрсатувчи рақамлар бутунлай эълон қилингани йўқ, 2018 йил натижалари бўйича ҳар йилдагидек 2019 йил январь ойи охирида ёки февраль ойи бошида ҳукуматнинг махсус йиғилиши бўлгани ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар тарқатилмади. Ваҳолангкки, айнан шундай йиғилишларда аввал Ислом Карим, сўнги йилларда Шавкат Мирзиё, мутлақо ёлғон гаплар гапириш билан шуғулланардилар.
Мана энди ҳукумат раҳбари ва ҳукуматнинг ҳақиқий хўжайини Шавкат Мирзиё 2018 йил натижалари ҳақида ҳеч нарса гапирмадилар, демак, Ўзбекистонда ёлғон гапириш камайди. Аммо, Ўзбекистонда аҳвол ўзгармади.
Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ҳали жаҳоннинг ривожланган давлатларидан 30-40 баравар камлигини қўйиб туринг, Россия, Қозоғистон каби қўшниларимизда 8-10 баравар, яъни 800-1000 фоиз (!!!!!!) кам. Айнан шу сабабли сони миллиондан кўп бўлган ватандошларимиз ойлаб-йиллаб ўз оилаларини ҳам кўролмасдан, Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек ишламоқдалар.
Демак, халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёнинг мавжуд тожиклар режимидан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни таалаб қилиши керак.
Вақти келгани учун эслатамиз, фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.
Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.
Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.
Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.
Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.
Расмда - "Бирлик" Халқ Ҳаракатининг 1989 йил 21 сентябрь куни Навоий кўчасида ўтказган намойишини кўрмоқдасиз. Яна шу каби намойишлар ўтказиш вақти келмоқда.