02 July 2009
17:17 - Яна бир рус аскари Гуржистонга қочиб ўтди
Жанубий Осетияда ҳарбий хизматини ўтаётган Россия армиясининг аскари Дмитрий Артемьев Гуржистонга қочиб ўтди ва сиёсий бошпана сўради, дейилади Грузия-Online сайтининг хабарида. У жуда оғир шароитда хизматини ўтаётганини айтиб, БМТга мурожаат қилишга қарор қилганини билдирган. Мен Гуржистонда бошқа бир рус аскари борлигини билардим, шунинг учун сизларнинг олдингизга келдим, дебди у гуржи расмийларига.

БМТнинг бу мамлаатдаги офиси Гуржистоннинг қочқинлар масаласи билан шуғулланувчи вазирлигидан Дмитрий Артемьевга ёрдам беришни сўраган ва вазирлик унига қочқин мақоми берган.

Эслатиб ўтиш жоиз, аввал рус аскари Александр Глухов Гуржистонга қочиб келиб, бу ердан қочқин мақоми олган эди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону