02 July 2009
14:53 -
Тошкентда корейс фестивали
Тошкентдаги “Туркистон” саройида Корея санъати фестивали бошлангани расмий хабарларда билдирилди. Уни Ўзбекистон Маданият ва спорт вазирлиги, “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми” номли фонд, Кореянинг мамлакатимиздаги элчихонаси ва мазкур мамлакатнинг Маданият, спорт ва туризм вазирлиги ҳамкорликда ташкил этган.
Фестивалнингбиринчи куни корейсларнинг анъанавий рақс ва мусиқа санъатига бағишланибди. Яна икки кун давом этадиган фестивалда корейсларнинг балет санъати ҳам намойиш қилинади.
Фестивалнингбиринчи куни корейсларнинг анъанавий рақс ва мусиқа санъатига бағишланибди. Яна икки кун давом этадиган фестивалда корейсларнинг балет санъати ҳам намойиш қилинади.