09 April 2019
07:44 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё чет эл инвестициялари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказибди, аммо ўз инвесторлармизни яратиш масаласи эсига келмабди
Ўзбекистон президентининг матбуот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё раислигида 8 апрель куни жорий йилнинг биринчи чорагида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларнинг амалга оширилишини таҳлил қилиш, биринчи ярим йилликка доир вазифаларни белгилаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилибди.

Хабарларда айтилишича, хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари, жаҳоннинг етакчи ишбилармонлари билан музокаралар ўтказилиб, мамлакатимизга ўнлаб миллиард доллар инвестиция жалб этиш бўйича 700га яқин инвестиция битимлари имзоланган, хусусан, ўтган йили асосий капиталга инвестициялар ҳажми 18 фоиздан зиёд ўсган. Бу, ўз навбатида, саноат ишлаб чиқаришининг 14,4 фоизга кўпайишини таъминлаган.

Биринчи чоракда белгиланган маблағлар ўзлаштирилган бўлса-да, айрим тармоқлар ва ҳудудларда ишлар қониқарсиз экани видеоселекторда тилга олинибди. Шу сабабли, Ахборот Технологиялари ва Коммуникацияларини Ривожлантириш Вазирлиги, “Ўзавтосаноат”, “Ўзагротехсаноатхолдинг” акциядорлик жамиятлари, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси раҳбарлари, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари огоҳлантирилибди.

Давлат раҳбари инвестицияларнинг ўз вақтида ўзлаштирилишини таъминлаш учун янги назорат тизимини жорий этишни таклиф қилгани ҳам хабарда айтилади. Булар ҳаммаси мақтовга сазовор масалалар.

Аммо, саволлар туғилади. Қачонгача Ўзбекистондек давлат ўз иқтисодиётининг ривожланишини тамомийла чет элдан келадиган инвестицияларга боғлаб ўтиради? Нима учун ўз инвесторларимиз синфини яратиш масаласи ҳеч муҳокама қилинмайди? Нима, Ўзбекистонимиз тўла бозор иқтисодига ўтмагунча, ўз инвесторларимиз синфи пайдо бўлишини ўйлаб ҳам бўлмаслигини Шавкат Мирзиё ва у раҳбарлик қилаётган тожиклар режими тушунмайдими?

Агар шундай бўлса, Шавкат Мирзиё ва унинг тақимидан Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни очиқча талаб қилиш вақти келганини тушунишимиз керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган жинояткорона тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, халқ майдонларга бизнинг чақириғимиз билан чиқиб, шундай ислоҳотлар ўтказишни талаб қилишга мажбур бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону