08 April 2019
22:52 - Сайловлардан кейин боши берк кўчада қолган Туркия Президенти Эрдўған ёрдам сўраб Владимир Путиннинг олдига Москвага учиб келди

Сўнги ойларда Владимир Путин билан бир неча марта кўришган Ражаб Эрдўғон кутилмаганда бугун яна Москвага боришининг сабаби аниқ. У Туркияда 31 март куни ўтказилган маҳаллий ҳокимларнинг сайловида феълан даҳшатли мағлубиятга учраб, боши берк кўчага кириб қолганини тушунганидан кейин ёрдамга муҳтож бўлиб қолди.

Туркияда унга ёрдам берадиган куч йўқлигини тушунгач, у Москвага учиб келди ва расмий хабарларда айтилишича, Путин билан бошма-бош ҳам кўришди. Айнан ўша соатларда бу партиянинг Истанбул ҳокимлигига номзоди Бинали Йилдирим, ҳеч қандай аниқ рақам келтирмасдан, сайловларда ўзи ғалаба қозонганини эълон қилди.

Ҳа, ҳозир Туркияда ҳаммаёқни эгаллаб олган исломчилар Отатурк яратган Жумҳурият Халқ Партиясининг номзоди Акром Имомўғли Истанбулда расман ғалаба қозонганига чидай олмаяптилар. Аввал хабар берганимидек, Туркиянинг энг буюк 6 шаҳридан 5 тасида Жумҳурият Халқ Партиясининг номзодлари, ҳақиқий отатуркчиларнинг Яхши Партияси ёрдамида, ғалаба қозондилар. Анқара, Измир, Анаталия ва Адана вилоятларида Жумҳурият Халқ Партияси ва Яхши Партиянинг “Миллат Иттифоқи” коалицияси тарафида кўрсатилган Жумҳурият Халқ Партияси номзодларининг ғалабаси тан олинди, баъзиларига ҳокимлик гувоҳномалари ҳам топширилди. Қолганларига ҳам топширилиши муқаррардир.

Бечора Ражаб Эрдғаган эса, ҳарбий куч ишлатиб бўлса ҳам дунёнинг энг катта шаҳри Истанбулни қўлдан бой бермаслик учун ҳаракат қилиб ётибди. Тахмин қилиш мумкинки, у шу масалада Путиннинг ёрдамияга таянмоқчи. Масалан, Эрдўған Туркияда фавқулодда ҳолат эълон қилиб, сайлов натижаларини бекор қилса, уни ташқаридан кимдир қўллаб-қувватлаши жуда муҳимдир.

Аммо, яна тахмин қилиш керакки, Владимир Путин Ғарб билан алоқаларни янада ёмонлаштирмаслик учун, Эрдўғаннинг бундан ноқонуний ҳаракатларини қўллаб-қуватламайди. Истанбул ҳокимлиги муаммоси демократик йўллар билан, яъни, керак бўлса, ҳамма сайлов бюллетенларини қайтадан сайлаш йўли билан ҳал этилиши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону