08 April 2019
07:07 -
Алишер Усмоновнинг “КоммерсантЪ” газетасида: Жаҳон Банкининг янги раҳбари камбағал давлатларнинг зарарига ишлайди. “Ҳаракат”: Ўзбекистоннинг ҳамми?
Хўжайини ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов бўлган “КоммерсантЪ” газетасида бугун Татьяна Едовинанинг “Ривожланётганларнинг фойдасига эмас” (Выбор не в пользу развивающихся) номли кичкина мақола эълон қилинди. Унинг маъноси қуйидагича.
Жаҳон Банкининг аввалги президенти Жим Ён Ким оламшумул ислоҳотлар ўтказиб, каттароқ фойда олаётган мамлакатларнинг қарз учун тўлайдиган фоизларини кўпайтириб, аслида, камбағалроқ мамлакатларни қўллаб-қувватлаш йўлига ўтишга бошлаган эди. Банкнинг янги президенти Дэвид Мелпасс бошқачароқ сиёсат олиб бориш кераклигини авваллари ҳам гапирган экан, бу вазифага тайинланганидан кейин самарали ишлашга, яъни ўз таклифларини амалга оширишга ваъда берибди. Тўғри, дейди Татьяна Едовина, кучли мамлакатлар билан янада яқинлашишни тезда қилиб бўлмайди, демак, бу жараён кечиктирилиши мумкин.
“КоммерсантЪ” газетаси ҳақ бўлса керак, дейди “Ҳаракат” мухбири. Ростдан ҳам, охирги 2 йил ичида Жаҳон Банки Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик тарафига қадам қўйгандек кўринишга бошлаган эди. Яқинда бу банк Ўзбекистоннинг иқтисодиёти келаётган йилларда ўсиши ҳақида прогнозлар ҳам бергани тўғрисида биз ҳам шу йил 5 апрелда хабар берган эдик. Демак, банкнинг янги раҳбари бу жараёнларни ўзгартиради, Ўзбекистонимизга ёмон бўлади.
Аслида, бу ёмонлик охир-оқибатда яхшиликка олиб бориши муқаррар. Энди Ўзбекистонни бошқараётганлар Жаҳон Банкидан ёрдам кутиш билан шуғулланмасдан, мамлакатимизда фундаментал ислоҳотлар ўтказиш устида ҳам жиддийроқ ўйлашга бошлайдилар.